ТИБР — Апеннин я. о. даги энг катта даре. Уз. 405 км, ҳавзасининг майд. 16,5 минг км2. Апеннин тоғларидан бошланиб, Маремма текислигидан оқади. Майд. 250 км2га тенг дельта ҳосил қилиб, Тиррен денгизига қуйилади. Асосан, ёмғирдан тўйинади. Қишда тўлиб оқади, баъзан тошади. Ўртача сув сарфи 260 м3/ сек. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Бир нечта ГЭС қурилган. Қуйи оқимида кема қатнайди. Тибр бўйида Италия пойтахти — Рим ш. жойлашган.