ТИГЛАТПАЛАСАР

ТИГЛАТПАЛАСАР (оссурийча ТукультиапалЭшарра) — Оссуриядагп шоҳдар номи. Энг машҳурлари: Т. I (мил. ав. тахм. 1076 й. в. э.) — шоҳ (мил. ав. тахм. 1114 — мил. ав. тахм. 1076). Наири (Урмия ва Ван кўллари атрофи), Кичик Осиё, Сурия, Финикияга бир неча зафарли юришлар қилган, Бобил билан тенгма тенг кураш олиб борган. Оссурияга бостириб кирган оромий қабилаларини Фрот дарёси ортига суриб чиқарган. Т II (мил. ав. 727 в. э.) — шоҳ (мил. ав. 745—727). Мамлакатдаги ички аҳволни турғунлаштиришга қаратилган ислоҳотлар ўтказган: ноибликларни йириклаштириб, ноибларни марказий ҳокимиятга бўйсундирган, шоҳ қарамоғида бўлган мунтазам ёлланма қўшин тузган ва б. Оссуриянинг босқинчилик сиёсатини давом эттирган. Ғарбда 743—740 йдарда суриялик, финикиялик ва Кичик Осиёдаги ҳукмдорларнинг Арпад коалициясини тормор келтирган, 734—732 й. ларда Дамашқ ва Исроил подшоликлари, Тир, Филистим ш. лари, Арабистон я. о. даги князликлар ва Эдомни бирлаштирган коалиция устидан ғалаба қозонган. 737 й. Ғарбий Мидияда ўрнашиб олган. Шим. га, Урарту (738 ва 735) ва Бобилга 2 марта (подшолигининг бошида ва охирида) юриш қилган. Бобиддаги ҳокимиятни халдей сардорлари эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда эди. 729 й. шахсий уния асосида Т. III Пулу номи билан Бобил подшоси бўлган. Босиб олинган ҳудудларнинг аксариятида Оссурия вилоятлари тузилган, бир қисм ерлар Оссурияга тобе давлатларга айлантирилган. Тиглатпаласар даврида халкларни босиб олинган бир ҳудуддан бошқасига ёхуд Оссурияга кўчириш амалиётидан фойдаланилган. Қўрқмас Абдуллаев.

Loading...