ТИЖОРАТ БАНКИ

ТИЖОРАТ БАНКИ — корхоналар, ташкилотлар, фуқароларга универсал банк хизматлари (ҳисобкитоб, тўлов операциялари, қўйилмаларни жалб этиш, омонатларни сақлаш, ссудалар бериш, шунингдек, қимматли қоғозлар бозоридаги операциялар) кўрсатадиган йирик кредит муассасаси. Тижорат банки банк ҳаракатларини амалга ошириш учун пул маблагларини, асосан, қўйилмалар (омонатлар), банклараро кредитлар, ўз акция ва облигацияларини чиқариш хдгсобига шакллантиради. Ўзбекистонда дастлабки тижорат банклари Россия Ўрта Осиёни босиб олганидан кейин, 19-а. охирларида рус капитали иштирокида пайдо бўлган ва 1917 й. даги Октябрь тўнтаришига қадар фаолият кўрсатган. 20-а. нинг 90-й. лари бошидан, мустақилликдан кейин республикада Тижорат банкилари кайта пайдо бўлди.

Ўзбекистонда Марказий банк Т. б. фаолияти учун лицензия беради ва унинг ишини назорат қилади. Тижорат банкилари мулкчиликнинг турли шакллари асосида давлат иштирокидаги, давлатакциядорлик, очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари тарзида ташкил этилган. Республика ҳудудида 33 та Тижорат банки, фаолият кўрсатади (2003). Улардан 2 таси давлат банки, 3 таси давлатакциядорлик Тижорат банки 12 таси хусусий банк, 4 таси чет эл капитал иштирокидаги банклар ва 1 таси шўъба банкдир. Мазкур банкларнинг республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган 800 дан ортик, филиаллари ва 690 дан ортиқ минибанклари бор. Республикада 7 чет эл Тижорат банкилари, 4 халқаро молия ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият кўрсатади. Тижорат банкии фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (1996, 25апр.) қонунига мувофиқ тартибга солинади.

Файзулла Муллажонов.

Prev Article

ТИЕС