ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти (ТАИ) — ўзбек тили, адабиёти ва фольклорининг тарихи, ҳоз. ҳолати, бошқа халкдар тиллари ва адабиётлари билан алоқаларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борувчи илмий муассаса. 1934 й. янв. да Маданий қурилиш и. т. интининг (1931—33) филол. бўлимлари асосида ташкил топган. 1937 й. рус шоири А. С. Пушкин номи берилган. 1939 й. да Тил, адабиёт ва тарих инти тарзида қайта ташкил этилган. 1940 й. дан СССР ФА Ўзбекистон филиали, 1943 й. дан Ўзбекистон ФА таркибидаги инт.
Инт негизида 1943 й. да Тарих инти, 1967 й. да Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи, 1968 й. да Ўзбек совет энциклопедиям Бош таҳририяти ташкил топди. 1991 й. да инт 2 мустақил интга — Адабиёт ва Тилшунослик интларига ажрадди. 1991 й. да Адабиёт интига Алишер Навоий номи берилди. 1998 й. да бу интлар бирлаштирилиб, ҳоз. номидаги инт ташкил топди.
Интга турли йилларда О. Ҳошимов (1934—37), ИАҳмедов (1937), Ф. Камолов (1938), С. Ҳусаинов (1938—40), М. Йўлдошев (1940), В. Зоҳидов (1941), Амир Нажиб (1942—44), Ҳ. Зарифов (194448), И. Султонов (194850), Ойбек (1950), Ю. Султонов (195152), В. Решетов (1953—55), С. Қосимов (1955—58), А. Қаюмов (1958—61), Ҳ. Қурбонова (1962—64), Қ. Хоназаров (196471), Ш. Шоабдурахмонов (1971 74), М. Нурмуҳамедов (1974—75), М. Қўшжонов (1975—86), Б. Назаров (1986—90), Т. Мирзаев (1998 й. дан) раҳбарлик қиддилар. Инт фаолияти Фитрат, Элбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Уйғун, Ғози Олим, Олим Шарафиддинов, Ҳ. Зарифов, МАфзалов, Иззат Султон, М. Алавия, 3. Ҳусаинова, Фахри Камол, Қаюм Рамазон, Олим Усмон, З. Маъруфов, С. Иброҳимов, Ф. Абдуллаев, Ғ. Каримов, Ж. Шарипов, В. М. Жирмунский, Е. Э . Бертельс, А. Н. Кононов, Е. Д. Поливанов, К. К. Юдахин, А. К. Боровков, В. В. Решетов, П. Шамсиев, Холид Расул, Ҳ. Сулаймонов, Ҳ. Ёқубов, Ғ. Абдураҳмонов, А. Ҳожиев, Н. Каримов, Б. Назаров, Э. Бегматов, Э. Фозилов, П. Қодиров, А. Ҳайитметов, А. Абдуғафуров, C. Faниева, М. Қўшжонов, У. Тўйчиев, С Акобиров, Н. Маматов каби атокли ёзувчи ва олимлар фаолияти билан боғлиқ; инт таркибида 10 бўлим бор: фольклор, мумтоз адабиёт тарихи, 20-а. адабиёти, ҳоз. адабий жараён, адабиёт назарияси, адабий алоқалар ва таржима назарияси, ҳоз. ўзбек тили, ўзбек тили тарихи ва диалектологияси, терминология, лексикология ва лексикография. Интда 20 дан ортиқ фан дри, 40 га яқин фан номзоди бор.
Инт олимлари бир неча авлодининг илмийижодий фаолияти туфайли Ўзбекистонда асослари маърифатпарварлик ва жадидчилик мафкурасига бориб тақаладиган янги адабиётшунослик, фольклоршунослик ва тилшунослик юзага келди. Ўзбек тили тарихи, фонетикаси, лексикаси, грамматикаси, стилистикаси ва терминологияси масалалари ҳар томонлама тадқиқ этилди, турли даврларда ўнлаб лексикологик ва терминологик лугатлар яратилди. Булар орасида «Ўзбек диалектологияси», 2 ж. ли «Ўзбек тили грамматикаси», «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси», 3 ж. ли «Ўзбек адабий тили тараққиёти», «XIII—XIV аерлар туркий адабий ёдгорликлари тили», 1 ва кўп ж. ли Узбекчарусча ва Русчаўзбекча луғатлар, 2 ж. ли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», 1 ва 4 ж. ли «Навоий асарлари луғати», «Ўзбек халқ шевалари лугати», «Ўзбек тилининг имло луғати» каби асарлар бор.
Адабиёт ва фольклор меросини тўплаш, нашр этиш, ўрганиш, ҳоз. адабий жараён, адабиёт назарияси ва адабий алоқаларни тадқиқ этиш соҳаларида ҳам жиддий ютуқпарга эришилди.
5 ва 2 ж. ли «Ўзбек адабиёти тарихи», 2 ж. ли «Адабиёт назарияси», 3 ж. ли «Болалар адабиёти тарихи» 3 ж. ли «Ўзбекистонда таржима тарихи», 7 ж. ли «Ўзбек халк, ижоди бўйича тадқиқотлар» туркуми, 3 ж. ли «Ўзбек фольклори очерклари» каби китоблар нашр этилди. Алишер Навоий, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Крдирий, Ҳамза, Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон каби шоир ва ёзувчилар асарларининг кўп жилдли академик нашрлари тайёрланди. 2 ж. ли «Ўзбек мақоллари», 37 ж. ли «Ўзбек халқ ижоди» намуналари чоп этилди.
Истиклол шарофати билан ўзбек адабиёти, фольклори ва тилини ўрганиш том маънода янгиланди. Аввало, ўзбек адабиетининг шўро даврида ўрганилмаган, чала ёхуд нотўғри талқин қилинган қирраларини тадқиқ этишга киришилди. Жумладан, тасаввуф адабиетининг Яссавий, Боқирғоний, Машраб, Ҳувайдо, Сўфи Оллоёр сингари етакчи намояндалари ижоди ҳар томонлама тадқиқ этилди. Ҳусайн Бойқаро, Убайдий, Феруз, Умархон сингари ғукмдорижодкорлар ҳаёти ва ижодини ўрганишга киришилди.
Интда ўзбек халқининг минг йиллик оғзаки ижоди намуналарининг тўла ва мукаммал нашрларини тайёрлаш бўйича тадқиқотларолибборилди. Жумладан, «Алпомиш» достони яратилганининг 1000 йиллиги муносабати билан достоннинг академик нашри биринчи марта тўла ҳолда амалга оширилди. Интда ўзбек фольклори ва адабиётининг энг қад. даврлардан бугунги кунгача бўлган тараққиётини кўрсатувчи 12 жиддли тарихини яратишга киришилди.
Мустақиллик йилларида интнинг халқаро алоқалари кенгайди. «Алпомиш» достони Германия ва Туркияда нашр қилинди, инт олимлари тадқиқотлари Хитой, Германия, Россия ва Туркиядаги нуфузли журнали ва тўпламларда чоп этилмоқда, шунингдек, АҚШ, Япония, Корея, Туркия мамлакатлари фуқаролари интда илмий иш олиб бормоқда.
Интда аспирантура ва доктарантура таълими йўлга қўйилган. Инт ҳузурида докторлик диссертациялари ҳимояси бўйича 2 ихтисослаштирилган кенгаш фаолият кўрсатмоқда. Интда 1958 й. дан «Ўзбек тили ва адабиёти» журнали нашр этилади.
Тўра Мирзаев.