ТИЛЛАХОНОВ

ТИЛЛАХОНОВ Салимхон (1898, Тошкент — 1931.23.4, Москва) — педагог, Ўзбекистонда миллий истиқлол ҳаракати намояндаларидан бири, «Миллий иттиҳод» ташкилоти Сирдарё вилояти раҳбарларидан. 1914—16 й. ларда бошланғич мактабларда ўқитувчи, «Турон» труппасида актёр. 1916 — 17й. ларда Боку педагогика интида ўқиган. Тошкент эски шаҳар маориф бўлими мудири. Маориф инти директори, «Нашри маориф» уюшмаси муассисларидан бири (1923). С. Ўрта Осиё унтида ҳам ўқиган ва ўқитувчилик қилган (1924—25). Тошкент округ молия курсини ташкил этиб, унга раҳбарлик килган (1925—29). «Молия фани асослари» асарини ёзган. 1929 й. нояб. да Давлат сиёсий бошқармаси (ГПУ) томонидан қамоққа олиниб, кейин отиб ташланган. 1989 й. окланган.

Ад.: Абдурашидхонов М ., Танланган асарлар, Тиллахонов, 2003.