ТИЛШУНОСЛИК

ТИЛШУНОСЛИК, лингвистика — тил ҳақидаги, унинг ижтимоий табиати, вазифаси, ички тузилиши, таснифи, муайян тилларнинг амал қилиш (фаолият) қонунлари, тарихий тараққиёти ҳақидаги фан. Мақсади, вазифаси ва шу кабига кўра, Тилшуносликнинг бир неча йўналишлари (соҳалари) бор: умумий Тилшунослик — тилни умуман инсонга хос ҳодиса сифатида ўрганувчи, асосий вазифаси дунё тилларига хос энг умумий белгихусусиятларни аниқлаш ва ёритиш бўлган соҳа, хусусий Тилшунослик — айрим бир тил белгихусусиятларини ўрганувчи соҳа; амалий Тилшунослик — тилдан фойдаланиш билан алоқадор амалий масалаларни (экспериментал фонетика, лексикография, лингвостатистика, транскрипция, транслитерация ва б.) ҳал қилиш методларини ишлаб чиқувчи йўналиш; математик лингвистика, структуравий тилшунослик, киё’сийтарихий тилшунослик ва б. Паралингвистика, этнолингвистика, психолингвистика, социолингвистика каби соҳалар сўзловчи (шахс)нинг жамиятдаги фаолияти билан алоқадор тил хусусиятларини ўрганади.

Мазкур йўналишлардан ташқари Т. нинг ҳар бир тилдаги муайян сатҳлар ва бирликларни ўрганувчи кўплаб тармоқ ва бўлимлари бор: семасиология тил бирликлари маъноларини ўрганади; фонетика ва фонология тилнинг товуш қурилишини текширади; лексикология ва фразеология тилнинг луғавий материалини тадқиқ этади. Сўз ясалишининг тадқиқот объекти сўзларнинг ясалиш усуллари ва ушбу усулларнинг маҳсулдорлиги бўлса, грамматика (морфология ва синтаксис) сўз ўзгаришларини ва сўзларнинг гаплар ва сўз бирикмалари сифатида бирикиши қонуниятларини ўрганади. Тилшуносликнинг ҳар бир бўлимида янада кичикроқ (майдароқ) махсус бўлимчалар бўлиши мумкин. Mac, лексикология доирасида ономастика бўлимчаси бўлиб, у, ўз навбатида, антропонимика, топонимика ва б. га бўлинади. Муайян тилнинг ҳудудий фаркланиши (дифференциацияси)ни диалектология ўрганади. Мазкур бўлимларнинг ҳар бирида тилнинг ҳоз. аҳволи ва унинг тарихий тараққиёти тадқиқ этилади (қ. Диахрония, Синхрония). Жаҳон тиллари, уларнинг оилалари ва гурухларини ўрганувчи Тилшунослик тармоклари: арабистика (арабҳунослик), германшунослик, туркийшунослик, славяншунослик, финугоршунослик ва б. Тилларнинг ўзаро таъсирлашуви, ёрдамчи халкаро тилларни яратиш назарияси ва амалиёти, шунингдек, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш муаммоларини интерлингвистика ва таржима назарияси ўрганади.

Тилшунослик фан сифатида она тили ва хорижий тилларни ўрганишда, терминологияни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда, лисоний матнларни илмий шарҳлашда, машина таржимасида муҳим аҳамиятга эга; мавжуд ва хаёлий нарсалар (моддийлик ва ғоявийлик)нинг ўзаро алоқадорлиги муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий онгни ва ижтимоий мавжудот бўлмиш инсоннинг ўзини тўғри тушуниш учун назарий хулосалар чиқаришга имкон берди. Тил ва тафаккурнинг, лисоний ва мантиқий бирлик (катталик)ларнинг ўзаро алоқаси муаммоси Тилшунослик ва фалсафа томонидан баравар, бир вақтнинг ўзида ўрганилади. Асосий лингвистик методлар сифатида тавсифий (қиёсий, конфронтатив, контрастив, типологик), тарихий (қиёсийтарихий, компаратив) ва нормативстилистик (меъёрийуслубий) методларни кўрсатиш мумкин. Тилшуносликда яна махсус тадқиқот усуллари — лисоний ҳодисаларни кузатиш, лисоний эксперимент, лингвистик моделлаштириш, лингвистик талқин усуллари ҳам мавжуд. Тилшунослик фалсафа ва филол. фанлари туташган чегарада пайдо бўлган.

Тилшунослик муаммоларини ўрганиш дастлаб қад. Ҳиндистондан бошланган. Кдц. хинд Тилшунослик мил. ав. 6-а. дан олдин яратилган ведаларни тил нуқтаи назаридан шархлаш натижасида вужудга келади ва мил. ав. 5 —4-а. ларда яшаган Панинининг грамматикаси туфайли юксакликка кутарилди. Бу асар назмда ёзилган 3996 та қоидадан иборат бўлиб, унда санскрит фонетикаси ва грамматикаси тавсиф этилган. Юнонистонда тил мантиққа боғлиқ ҳолда, шунингдек, унинг грамматик қурилиши нуқтаи назаридан ўрганилган (Гераклит ва Демокритнинг қарашлари, Платон ва Аристотелнинг асарлари, Фракиялик Дионисийнинг «Грамматика»си ва б.). Сўзларни туркумларга ажратиш Аристотелдан бошланган (мил. ав. 4-а.). Қад. юнон Тилшуносликнинг камолоти Искандариядаги, қисман Перган (Кичик Осиё)даги юнон тилшуносларининг фаолияти билан боғлиқ. Искандария грамматика мактаби (мил. ав. 3—2-а. лар) вакиллари томонидан юнон тили грамматикаси ёзилди. Юнон Тилшунослик асосида лотин Тилшунослик вужудга келди (М. Т. Варрон, Э. Донат, Присциан ва б. нинг асарлари).

Кейинчалик араб (Бағдод, Куфа. Басрадаги грамматика мактаблари), кдд. яҳудий, оромий (Андалусия филологларининг 9 — 12-а. лардаги асарлари) ва туркий (Кошғарий ва Замахшарий асарлари) тиллари илмий тавсиф манбаи бўлади. Ўрта асрларда тилшуносликнинг ривожи араб, шунингдек, араб тилида ижод этган араб бўлмаган филологлар номи билан боғлиқ. Араб Тилшуносликнинг ривожланишида Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Замахшарий, Жавҳарий сингари ўртаосиёлик олимларнинг хам ҳиссаси катта бўлган. Ибн Сино товушларни фонема нуқтаи назаридан текширган бўлса, Жавҳарий, Кошғарий ва Замахшарийлар лексикология ва лексикофафия соҳасида жаҳон тилшунослигига катта янгиликлар киритдилар. Махмуд Кошғарий ва Замахшарий ўзларининг «Девону луғотиттурк», «Муқаддимат уладаб» асарлари билан туркий лаҳжаларни ҳамда бошқабошқа оилаларга мансуб тилларни қиёслаш ва чоғиштириш билан Тилшуносликда қиёсийтарихий метод ва типологиядан фойдаланган дастлабки тилшунослар сифатида ном қозонганлар. Филологик фанлар Узоқ Шарқда, хусусан, Хитой ва Японияда ҳам ривожланди. Россияда Тилшунослик 15 — 16-а. лардан бошлаб тараққий қилди.

М. В. Ломоносовнинг «Рус фамматикаси» асарида рус адабий тилининг фонетик, морфологик, қисман синтактик хусусиятлари биринчи марта изчил баён қилинди.

Уйғониш даврида антик дунё маданий меросига бўлган қизиқиш классик филологиянинг ривожланишига ҳам туртки бўлди. Шу билан бир каторда, янги, замонавий европа тилларини мантиқий асосда ўрганиш бошланди. Қиёсий методика ва тарихийлик тамойилининг қўлланиши қиёсийтарихий Тилшуносликка асос солдики, бу соҳа тилларнинг қариндошлигини ўрганишда, тилларнинг генеалогии: таснифшш ишлаб чиқишда, қариндош тилларнинг, тиллар оилаларининг, асосан, ҳиндевропа тиллари оиласининг тарихий тараққиётини ўрганишда, тилларнинг қад. ҳолатини қайта тиклашда ва б. да муваффақиятларга эришди. Тилшунослик даги қиёсийтарихий йўналишнинг ривожланишига немис олимлари Ф. Бопп, Я. Гримм, А. Ф. Потт, А. Шлейхер, А. Диц, даниялик Р. К. Раск, чехиялик Й. Добровский, австриялик Ф. Миклошич, рус олими А. X. Востоков ва б. катта ҳисса қўшдилар. Умумий Тилшунослик асослари, тилни «фаолият» ва «фаолият маҳсули» сифатида тушуниш, тилнинг ташқи ва ички шакли ҳақидаги таълимот, тилларнинг типологии таснифи ва б. муаммолар немис олими В. Гумбольдт томонидан ишлаб чиқилди. Унинг фикрлари 19—20-а. лар ғарб Т. нинг бир қанча йўналишлари ривожига катта таъсир кўрсатди. Гумбольдт Тилшунослик мантиқийликдан қутулиши ва ўз методига эга бўлиши кераклигини, тилнинг тизим хусусиятига эгалигини, унинг 2 жихдти — товуш ва маъноси борлигини қамда ижтимоий ҳодисалигини асосли баён қилди. 19-а. ўрталарида А. Шлейхер Т. да биологик назарияларни қўллашга уриниб кўрди.

Лингвистик натурализмни танқид қилиш негизида ёш грамматикачилар (немис олимлари А. Лескин, К. Бругман, Г. Остхоф, Б. Дельбрюк, Г. Пауль ва б.) мактаби шаклланиб, у асосий эътиборни жонли тилларни ўрганишга каратди. Ушбу мактаб вакиллари қиёсийтарихий Тилшуносликнинг ривожини янги босқичга олиб чиқдилар. 19-а. да ҳиндевропашуносликнинг асосий тармоқлари (эллинистикаюноншунослик, романистика, германистика, славяншунослик, кельтшунослик ва б.) батамом шаклланиб бўлди. Ҳиндевропа тиллари учун ишлаб чиқилган қиёсийтарихий метод тамойиллари ушбу оилага кирмайдиган бошка тилларга ҳам татбиқ этилди. Шу тарика семитология, туркийшунослик, финугоршунослик, африкашунослик каби соҳалар шаклланади. Тилшуносликнинг 20-а. бошларидаги ривожланишида Фердинанд де Соссюрнннт асарлари, биринчи навбатда, «Умумий тилшунослик курси» (1916) муҳим роль ўйнади. Соссюр тилнинг белги назариясини яратди, синхрония ва диахрония, ички лингвистика, ташки лингвистика ва б. муаммоларни тадқиқ қилди. Ф. де Соссюр ғоялари кейинроқ пайдо бўлган лингвистик структурализм мактабларида: Прага лингвистик мактаби — функционал тилшунослик, Копенгаген лингвистик тўгараги (глоссематика), Женева мактаби, Америка дескриптив (тавсифий) Тилшуносликда янада ривожлантирилади.

Структурал оқимлар билан бир каторда бошқача йўналишлар ва қарашлар ривожлана бошлади: психологик йўналиш (немис олимлари X. Штейнталь ва В. Вундт асарлари; рус олими В. В. Потебиланя ҳам ушбу йўналишга қўшилади), нейролингвистика ва б. Материалистик дунёқарашнинг кенг ёйилиши билан экспериментал фонетика ва лингвистик география хам ривожлана бошлади. Кейинчалик Тилшуносликда янги йўналиш ва бўлимлар: психолингвистика, социолингвистика, этнолингвистика, семиотик лингвистика, трансформацией лингвистика, матн лингвистикаси ва б. пайдо бўлади. Ҳоз. хорижий Тилшуносликда материалистик назариялар билан бир қаторда идеалистик тамойилларга асосланган назариялар ҳам (мас., лисоний нисбийлик назарияси ёки янги гумбольдтчилик) мавжуд.

Ўзбек Тилшунослик тарихи Маҳмуд Кошғарий ва Замахшарийларнинг изланишларидан бошланиб, узок, тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтди. 15-а. дан 20-а. 20-й. ларигача ўзбек тилини ўрганишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор берилди (қ. Лексикография, Луғат), кўплаб икки тилли (ўзбекчафорсча, ўзбекчатуркча, ўзбекчарусча ва аксинча тартибда) луғатлар тузилди — Т. нинг лексикология ва лексикофафия бўлимлари ривожланди. Ўзбек тилини ҳоз. маънода ўрганиш 20-а. нинг 20-й. ларидан бошланган. Шўро даврида олиб борилган тил сиёсати, рус тилининг жамиятдаги мавқеини ҳаддан зиёд ошириб кўрсатиш оқибатида тилни, тил ҳодисаларини ўрганиш, тавсиф ва тадқиқ этишда (айниқса, ўзбек тили грамматикасини ўрганишда) муайян камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилган бўлсада, ўзбек Тилшунослик ривожланиб, маълум ютукларга эришди. Ўзбек Тилшунослик ривожига Фитрат, К Рамазон, Отажон Ҳошим, С. Иброҳимов, Олим Усмон, 3. Маъруфов, Фахри Камол, А. Ғуломов, Ф. Абдуллаев, Ш. Шоабдурағмонов, Ғ. Абдураҳмонов, А. Рустамов, М. Асқарова, X. Дониёров, Ш. Шукуров, Ш. Раҳматуллаев, М. Миртожиев, Э. Бегматов каби олимларимиз, рус тилшуносларидан Е. Д. Поливанов, А. К. Боровков, К. К. Юдахин, А. Н. Кононов, А. М. Шчербак, В. В. Решетов ва б. катта хисса қўшдилар. Ўзбекистонда Тилшунослик муаммолари Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Тип ва адабиёт институтў, шунингдек, олий ўқув юртларининг тилни ўргатиш билан боғлиқ кафедралари томонидан ўрганилади, махсус «Ўзбек тили ва адабиёти» журнали нашр этилади. Ад.: Общее языкознание. Формў существования, функции, история языка, М., 1970; Общее языкознание. Внутренняя структура языка, М., 1972; Общее языкознание. Методы лингвистических исследований, М., 1973; Березин Ф. М ., История лингвистических учений, 2изд., М., 1984; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М., 1998; Нурмонов А., Ўзбек тилшунослиги тарихи, Тилшунослик, 2002.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Ибодулла Мирзаев.

Loading...