ТИМ

ТИМ (форс. тож.) — усти ёпиқ бозор, савдо растасининг баланд томи, гумбази. Тимлар кадимда асосан йирик шаҳар марказларида, кўчалар кесишган чорраҳа, чорсу, гузар майдонида, карвонсаройлар яқинида жойлашган. Усти улкан гумбаз билан қопланиб, бир неча ҳунармандлик дўконлари ва савдо расталарини ўз ичига олган. Тимлар шаҳар меъмории қиёфасини белгилашда муқим аҳамиятга эга бўлган. Суғдларнинг шаҳар ичидаги бозорлари ва савдо расталари араб манбаларида «сук» деб, чорраҳада жойлашганлари «чохорсук» ёки чорсу деб юритилган. Кейинчалик 4 томони кесишган кўча марказида жойлашган савдо тармоклари тоқлар қурилган. Наршахай, Клавихо, Э. Жекинсон ва б. нинг эсдаликларида Тимлар қурилиши ҳақида маълумотлар сақланган. Абдуллахон тими, Оллоқулихон карвонсаройи ва тими каби ноёб меъмории едгорликлар ҳоз. кунда маҳаллий савдо марказлари сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Prev Article

ТИЛОҒОЧ

Next Article

ТИМИШОАРЕ