ТИМИРЯЗЕВ Климент Аркадьевич

ТИМИРЯЗЕВ Климент Аркадьевич [1843.22.5(3.6), Петербург 1920.28.4, Москва] — рус олими, табиатшуносдарвинист, ўсимликлар физиологияси мактабининг асосчиси. Петербург ФА мухбир аъзоси (1890). Д. И. Менделеев бошчилигида ўсимликларни озиклантириш устида иш олиб борган. Германия ва Францияда бўлиб, физика, кимё, ботаника, агрокимё ва б. фанлар билан шуғулланган (1868— 70). Т. Петров номидаги Деҳқончилик ва ўрмончилик академиясида ботаника ўқитувчиси (1870—92), ординар проф. 1875, Москва унтида проф. (1878 й. дан).

Тимирязев замонавий фотосинтез таълимотининг асосчиси. Ўсимликлар физиологиясининг долзарб масалалари устида ҳам тадқиқот ишлари олиб борган. Москва Кишлоқ хўжалик академияси ва Россия ФА Ўсимликлар физиологияси интига Тимирязев номи берилган.

Ас: Сочинения, т. 1 — 10, М., 1937— 40.

Loading...