ТИМСОҲЛАР

ТИМСОҲЛАР — сувда яшовчи судралиб юрувчилар туркуми. Танаси калтакесакка ўхшаш, уз. 2—7 м, боши яссилашган, тумшуғи узун. Кўзлари ва бурун тешиклари боши устидан бўртиб чиқиб туради. Бурун ва қулоқ тешиклари сувда ёпиладиган клапанлар билан таъминланган. Оғиз бўшлиғида иккиламчи танглай бўлади. Тишлари йирик. Тили оғиз тубига ёпишган. Думи узун ва баланд (икки ёндан яссилашган). Орқа оёқлари бармоқлари орасида сузгич пардалари бор. Териси қаттиқ ва қалин, мугузсимон йирик пластинкалар билан қопланган. Мугуз пластинкалар остида суяк пластинкалар жойлашған. Тимсоҳлар юраги 4 камерали бўлиши билан бошқа судралиб юрувчилардан фарқ қилади. Ўпкаси яхши ривожланган. Эркаклари клоакаси орқа қисмида тоқ жинсий орган жойлашган. Аллигаторлар, гавиаллар ва ҳақиқий тимсохлар оилаларига бўлинади.

Тимсоҳлар оиласига 3 уруғ ва 15 га яқин тур киради, жумладан, нил Т. и (уз. 7 м гача) тропик Африка дарё, кўл ва ботқокликларида; тарокли Тимсоҳлар (уз. 6 м гача) Жан. Шарқий Осиё, Малайя архипелаги ороллари, Шим. Австралия ва Янги Гвинеядаги дарёларнинг қуйилиш жойлари ва денгиз соҳилларида тарқалган. Тимсоҳлар ҳаётининг кўп қисмини сувда ўтказади; асосан, тунда фаол. Баликдар, сут эмизувчилар, қушлар ва сув умуртқасизлари билан озикланади. Нил Тимсоҳлари ва тарокди Тимсоҳлар одам учун хавфли. Урғочи Тимсоҳлар қирғокдаги қум ёки чириётган барглар орасига 20—100 тухум қўяди; насли тўғрисида ғамхўрлик қилади. Тимсоҳлар гўшти ейилади, терисидан қимматбаҳо теригалантерея буюмлари тайёрланади. Кўплаб овланиши туфайли сони камайиб кетган. 26 тури ва кенжа тури (жумладан, 15ҳақиқий Тимсоҳлар) Халқаро Қизил китобга киритилган. Бир қанча мамлакатлар (АҚШ, Куба, Япония, Кения)да Тимсоҳларни кўпайтирадиган питомниклар мавжуд.