ТИНЧ ОКЕАН

ТИНЧ ОКЕАН, Буюк океан Дунё океанининг бир қисми, катталиги ва чуқурлиги жиҳатидан Ер шарида 1ўринда. Тинч океан ғарбдан Евросиё ва Австралия, шарқдан Шим. ва Жан. Америка, шим. дан Чукотка ва Сьюард я. о. лари ўртасидаги йўлак, жан. дан Антарктида билан чегараланган. Майдони денгизлари билан бирга 178,6 млн. км2, денгизларсиз 148,3 млн. км2, сувининг ҳажми 710 млн. км3. Ўртача чуқ. 3980 м, энг чуқур жойи 11022 м (Мариана нови) . Қирғокларининг аксари қисми фьорд типли ва емирилган, ғарбдаги тропик кенгликларда маржонли, баъзи жойлари тўсиқ рифли. Антарктида даги қирғоклар, асосан, шельф музликлари билан қопланган. Денгизлар, кўпроқ, Тинч океаннинг шим. ғарбий ва ғарбий чеккаларида жойлашган. Ярим ёпиқ денгизлар: Беринг, Охота, Япон, Шарқий Хитой, Сариқ ва Жан. Хитой, Ички Япон; ороллараро денгизлар: АвстралияОсиё Ўрта денгизлари деб умумий номланади; чекка денгизлар: Маржон ва Тасман денгизлари, жан. да Антарктида соҳили яқинидаги Амундсен, Беллинсгаузен ва Росс денгизлари.

Тинч океан оролларининг кўплиги (тахм. 10 минг) ва умумий майдони (3,6 млн. км2) бўйича океанлар ўртасида 1 ўринда. Материк ороллари — Сахалин, Япон, Тайвань, Малай архипелагининг йирик ороллари, Янги Зеландия Т. о. нинг ғарбий чеккасида, шарқида оролларнинг катта кисми Шим. ва Жан. Америка қирғоқлари яқинида жойлашган. Алеут, Курил, Рюкю, Гавайи, Самоа, Маркиз, Табуан, Галапагос ва б. ороллар вулкан отилиши натижасида келиб чик,қан. Каролина, Маршалл, Туамоту, Гилберт — маржон ороллар. Тинч океаннинг марказий ва жан. ғарбий қисмидаги ороллар Океания деб номланади.

Рельефи ва геологик тузили ш и . Т. о. туби тектоник жиҳатдан ўзига хос тузилишга эга, бошқа океанлардагига нисбатан бу ерда вулкан, сув ости тоғи ва атолл кўп. Тинч океан ҳамма томондан ҳаракатдаги вулканлари бўлган бурмали тоғлар билан ўралган. Бошқа океанлар тубига нисбатан Тинч океан туби рельефининг жуда ҳам парчаланганлиги ва шельфнинг унча ривожланмаганлиги (умумий майдонининг 1,7%) унинг умумий хусусиятларидан бири ҳисобланади. Чеккаларининг чуқ. 150 м дан 500 м гача бўлган шельф (уз. 800 км гача) Беринг, Шарқий Хитой, Жан. Хитой ва Ява денгизларида, кенг шельф Австралиянинг Квинсленд штати яқинида бўлиб, маржон қурилмалари кўп, улар шаркдан дунёда энг йирик Катта Тўсиқ рифи билан ўралган. Шим. ва Жан. Америка қирғоғи яқинидаги шельф нисбатан камбар (бир неча ўн км). Материк ён бағирлари тик, кўпинча зинапоясимон, канъонлар (Монтерей, Беринг) билан ўйилган. Тинч океаннинг Аляска я. о. дан Янги Зеландиягача бўлган ғарбий қисмида чекка денгизлар сойлиги системаси (чуқ. 3000 дан 7000 м гача), ороллар ёйи ва уларга туташ океан новлари — Алеут (7855 м), КурилКамчатка (9717 м), Филиппин (10265 м), Мариана (11022 м) бор. Т. о. нинг чегарасида йирик кўтарилмалар билан ажралган кенг сойликлар (чуқ. 4000 м дан 7000 м гача бўлган Шим. Шарқий, Шим. Ғарбий, Марказий, Жан. Перу ва ҳ. к.) мавжуд. Тинч океаннинг йирик рельеф структураси — Шарқий Тинч океан кўтарилмаси Дунё океани ўрталиқ тоғ тизмалари таркибига киради, бироқ у сув ости тоғ системасининг бошқа тизмаларидан фарқ қилиб, Океании 2 асимметрик қисмга ажратади ва унда рифт водийлари аниқ акс этмайди. Энг муҳим вулкан марзалари ва тизмалари: Лайн, Гавайи, Шим. Ғарбий, МеркусНеккер ва б. Т. о. нинг шарқий қисмини ва Шарқий Тинч океан тизмасини жуда кўп ёриқлар зонаси кесиб ўтган.

Океан тубидаги чўкинди жинслар таркиби тектоника ва океан туби рельефи билан боғлиқ. Терриген нураш материаллари ва гилли чўкиндилар материкларнинг сув остидаги чеккаларида, денгизлар тубида ва чукур сув ости новларида кўпроқ тўпланган. Чўкиндилар қалинлиги океан қаърида ва новларда 2—3 км, бу эса Тинч океанни энг қад. океанлардан бири эканлигини кўрсатади. Кремнийли (диатом ва диатомрадиолярийли) чўкиндилар фитопланктонга бой зоналарда 3 та кенглик минтақасини ҳосил қилади. Пелагиаль қизил гиллар 4500—5000 м дан зиёд чуқурликларда учрайди. Тинч океан ғарбий қисмининг тубида чўкиндиларга вулкан жинслари аралашган. Океан тубида фойдали қазилмалардан нефть, нодир металлар рудалари, қалай, темир ва титантемир қумлари, олтин, темирмарганец ғуддалари ва б. учрайди.

Гидрологик режими. Тинч океаннинг катта қисми субэкваториал, тропик, субтропик ва мўътадил иклим минтақаларида ва қисман экваториал ва субантарктика минтақаларида жойлашган. Шим. дан жан. га катта масофага чўзилганлиги туфайли иқлими ҳам хилмахил. Тинч океан устидаги атмосфера циркуляцияси 4 та асосий атмосфера босими области: Алеут минимуми, Шим. Тинч океан, Жан. Тинч океан ва Антарктида максимумларига боғлиқ. Океан устида вужудга келадиган атмосфера циркуляцияси натижасида юзаки оқимлар субтропик ва тропик кенгликларда антициклонал, шим. ўртача ва жан. юқори кенгликларда циклонал айланма ҳаракат қилади. Натижада тропик ва субтропик кенгликларда шим. шаркий, жан. да жан. шарқий шамоллар — пассатлар (бошқа океанлардагига нисбатан кучсизрок, ва шарқида ғарбдагига нисбатан кучлироқ) ҳамда мўътадил кенгликларда кучли ғарбий шамоллар эсади. Тропик минтақалар ғарбида тез-тез довуллар — тайфунлар бўлиб туради. Тинч океаннинг шим. қисмида атмосферанинг муссонли циркуляцияси ҳукмрон. Ҳавонинг ўртача траси экваторга яқин жойларда фев. да 26—27°, авг. да 26—28°, Беринг бўғизида фев. да —20°, авг. да 6—8°, Антарктида қирғоклари яқинида фев. да —10°, авг. да —25°. Т. о. да ёғин микдори сувнинг буғланишига караганда кўпроқ. Йиллик ўртача ёғин экватор ёнида 3000 мм дан зиёд, ўртача кенгликларнинг ғарбида 1000 мм, шарқида 2000 — 3000 мм, энг кам ёғин субтропикларнинг шарқий чеккаларида ёгади (200—300 мм).

Тинч океаннинг шим. қисмида илиқ Шим. Пассат — Куросио ва Шим. Тинч океан ҳамда совуқ Калифорния оқимлари айланма оқимни келтириб чиқаради. Шим. даги мўътадил кенгликларнинг ғарбида совуқ Курил оқими, шарқида илиқ Аляска оқими мавжуд. Тинч океан экваториал циркуляциясида Пассатлараро терс оқими муҳим ағамиятга эга. Бу оқим Т. о. ни ғарбдан шарққа қараб ғарбда 150—300 м. шарқда 250 300 м чуқурликда, 500600 км кенгликда кесиб ўтади. Оқим тезлиги 5,4 км/соат. Океаннинг жан. да Жан. Пассат, Шарқий Австралия илиқ оқимлари ва Ғарбий Шамоллар ва Перу совуқ оқимлари антициклонал циркуляцияни юзага келтиради.

Сувнинг шўрлиги шим. ва жан. субтропик кенгликларда 35,5%о бўлиб, экваторга томон камайиб боради (34,5 %о) ва шим. мўътадил кенгликларда 30 — 31 %ога камаяди. Сув зичлиги экватордан юқори кенгликларга қараб бир маромда (1021 кг/см3 дан 1027 кг/см3гача) ошиб боради.

Тинч океан сув сатҳининг кўтарилиши ҳар ярим суткада (Аляска қўлтиғида 5,4 м, Охота денгизида 12,9 м), Соломон о. лари атрофида ҳар суткада такрорланади (бал. 2,5 м). Шамол таъсирида кучли тўлқинлар, ер қимирлаш таъсирида цунами (50 м гача) бўлади.

Музлар Тинч океаннинг шим. ғарбий (Беринг, Охота, Япон, Сариқ) денгизларида ва Аляска қўлтиғи шим. да қамда Антарктида соҳиллари яқинида ҳосил бўлади. Музларнинг асосий кисми ва сузувчи музлар юқори жан. кенгликларда қишда 61—64° ж. к., ёзда 70° ж. к. да кўп бўлади. Ёз охирида айсберглар 46—48° ж. к. да ҳам учрайди.

Ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси. Тинч океаннинг флора ва фаунаси жуда бой ва хилмахил. 100 мингдан ортиқ ҳайвон тури, 380 дан ортик, фитопланктон тури маълум. Шельф зонасида турлитуман қўнғир, фукус, ламинар сувўтлар, моллюскалар, чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, игнатанлилар ва б. организмлар яшайди. Тропик кенгликларда маржон рифлари жуда ривожланган. Балиқларнинг тропикларда 200 тури, мўътадил кенгликларда 800 тури мавжуд. Шим. мўътадил ва жан. юқори кенгликларда сутэмизувчилардан денгиз мушуги, кашалот ва б., морж, лахтак, сивуч, қисқичбақа, креветка, устрица, бошоёкди моллюскалар жуда кўп. Тинч океан фаунасининг аксари қисми эндемик.

Тадқиқ қилиниш тарихи. Тинч океанни ўрганиш тарихи 3 давр: қад. саёҳатлардан 1804 й. гача, 1804 й. дан 1873 й. гача ва 1873 й. дан кейинги даврни ўз ичига олади. Биринчи даврда Ер шарининг шу қисмида сув ва қуруқликнинг тақсимланиши ўрганилган. Тинч океаннинг чегаралари, бошқа океанлар билан боғлиқлиги аникланган. Бу давр Буюк географик кашфиётларни ўз ичига олган. Иккинчи даврда Тинч океан сувининг физик хоссалари, чуқур жойлари ўрганилди. Бу даврда дунё айлана саёҳатлар бошланди. Учинчи даврда махсус экспедициялар ва соҳилдаги стялар комплекс океанологик тадқиқотлар олиб борди. Океанологик ва илмий муассасалар ва халқаро бирлашмалар ташкил этилди. Халқаро геофизика йили ва халқаро геофизика ҳамкорлиги дастурлари асосида Тинч океан тубининг рельефи мукаммал ўрганилди, янги бариметрик ва денгиз навигацияси хариталари яратилди. Тинч океан давлатлараро океанографик комиссия дастурлари асосида ишлайдиган халкаро экспедициялар томонидан янада чуқурроқ ўрганилмоқда.

Иқтисодий географик очерк. Т. о. нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни унга туташ мамлакатларда яшайдиган аҳоли сони ва ишлаб чиқарадиган саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги. махсулотларининг ҳажми, океаннинг бой ва турлитуман табиий ресурслари ва муҳим транспорт йўллари билан белгиланади. Океанлардан овланаётган денгиз маҳсулотлари ва балиқнинг 60%га яқини Тинч океанга тўғри келади. Энг кўп овланадиган балиқлар: лососсимонлар, сельдсимонлар, трескасимонлар, скумбрия, сардина, сайра, денгиз олабуғаси, тунецлар, камбаласимонлар. Океаннинг шим. ғарбий қисмида лососсимон балиқларнинг асосий дунёвий захираси тўпланган. Умуртқасизлардан турли моллюскалар ва қисқичбақасимонлар овланади. Тинч океан турли сувутлар, ламинария, зостера денгиз ути ва б. нинг 90%ни беради. Жаҳон миқёсидаги аквакультура маҳсулотининг 3/4 қисми шу океанга тўғри келади. Тинч океан ҳавзасида балиқ овлаш бўйича бир неча халқаро конвенция тузилган. Улар океаннинг биологик бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган.

Рутил ва цирконнинг жаҳон бўйича энг йирик конлари Тинч океанда Австралиянинг шарқий ва жан. шарқий қирғоқлари яқинидаги қисмида, ильменитцирконли қумлар Шим. Американинг Аляскадан Калифорниягача бўлган ғарбий қисмида, касситеритнинг бой сочма конлари Жан.

Шарқий Осиёда, титанмагнетитли қумлар Япониянинг қирғоқ бўйи қисмида жойлашган. Алясканинг соҳилбўйиденгиз қисми олтин ва платинага бой. Тинч океаннинг чуқ. 3000 м дан зиёд бўлган қисмида, асосан, 6° ва 20° шу каби ва тахм. 180 ва 120° ғ. у. оралигидаги майд. 6 млн. км2 га тенг зонада темирмарганец конкрецияларнинг йирик конлари бор. Океанда 120 дан ортиқ нефть ва нефтьгаз конлари разведка қилиниб, 70% ишга туширилган. Асосий нефтгаз рни — Калифорниянинг жан. шельф қисми, Кук, Гуаякиль қўлтиклари, Япониянинг гарбий шельф қисми, Бохайвань қўлтиғи, Басе бўғози, Малай архипелаги, Янги Зеландия, Бруней, Таиланд, Малайзия, Индонезия, Перуда. Япония қирғоқлари яқинида океандан тошкўмир олинади.

Тинч океан океанда ташиладиган юклар ҳажми ва уларнинг ўсиш суръати бўйича 2ўринда. Океанда энг кўп нефть, ёғоч материаллар, металл рудаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ташилади. Энг муҳим транспорт йўллари АҚШ ва Канада портларини Япония портлари билан боғлайди. Сув йўли орқали Японияга тошкўмир, ўрмон маҳсулотлари, буғдой, руда ва б. юклар олиб борилади, орқага автомобиль, электр аппаратуралари, матолар, балиқ ташилади. АмерикаАвстралия йўналишида ҳам катта ҳажмда юк ортилган кемалар қатнайди. Жан. Америка мамлакатларини АҚШ ва Канаданинг Тинч океан ва Атлантика океани (Панама канали орқали) портлари билан боғловчи йўналиш бўйича қора ва рангли металл рудалар, селитра ва б. хом ашё, кон саноати учун машиналар, дастгохлар ташилади. Йирик портлари: Владивосток, Находка (Россия), Вонсан (КХДР), Тяньцзинь, Шанхай, Гуанчжоу (Хитой), Йокохама, Кавасаки, Тиба, Кобе, Осака, Токио (Япония), Хайфон, Хошимин (Вьетнам), Сянган (Сянган), Сингапур (Сингапур), Сидней, Мельбурн (Австралия), Уэллингтон (Янги Зеландия), Ванкувер (Канада), ЛосАнжелес, СанФранцискоОкленд, Сиэтл, Портленд (АҚШ), Кальяо (Перу), Уаско (Чили).

Loading...