ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК, халқаро тинчлик — халқлар ва давлатлар ўртасида зўрлик ишлатмасдан ташки сиёсат олиб боришга, ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга ва одатда, халқаро шартномаларца мустаҳкамлаб қўйилган мажбуриятларга риоя этишга асосланадиган муносабатлар: давлатлар уртасида уюштирилган қуролли кураш (яъни уруш) нинт йўқлиги. Дунё, жамият ривожланиб борган сари халқаро муносабатларнинг субъектлари Уртасида вужудга келади ган можаролар, низолар, келишмовчиликларни ҳал қилишнинг замонавий йуллари, усуллари ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Бунда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинмоқда: 21-а. бошларида можароларнинг сабаблари ва манбалари; можароларнинг иштирокчилари; можароларнинг характери ва мазмуни; бу можароларни ҳал этувчи халқаро ташкилотлар фаолияти ўзгараётганлиги. Тинчликни саклаш учун можароларнинг олдини олиш, уларни тугатишда дипломатик методларнинг роли маълум даражада камайиб, иқтисодий ва молиявий воситаларнинг кучайиб бориши кузатилмоқда. Шунингдек, низоларни тинч йўл билан ҳал қилишда гуманитар операциялар сезиларли роль ўйнамоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буен жаҳонда ва Марказий Осиё минтақасида Тинчлик ва баркарорлик зарурлигидан келиб чиқиб ўз ташқи сиёсатини амалга оширмоқца. Мамлакатимиз дунёда Тинчликни саклашнинг барча халқаро ҳуқуқий меъёрларига амал қилади ва уларга содиқ қолади.

Сайфиддин Жўраев.

Loading...