ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ

ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ — муайян тилда ёзма нутқни тўғри, ифодали, мантикли баён қилишда, уни ихчамлашда, ёзма нутқ қисмлари (ran бўлаклари)нинг ўзаро мантиқийграмматик муносабатларини кўрсатиш учун хизмат қиладиган муҳим график воситалар. Тиниш белгилари марказий, асосий белгилар тизимига (ҳарфлар ва Тиниш белгилари) мансуб бўлиб, у қўшимча, ёрдамчи белгилар тизимидан (рақамлар, турли фанларга оид илмий белгилар, босмахона белгилари) маълум жиҳатлари билан фарқ қилади. Тиниш белгиларининг ёзувда қўлланиши ўзига хос тизимга эга. Бу тизим — Т. б. миқдори, қўйилиш тартиби ва қўлланиш принциплари йиғиндиси — пунктуациянп вужудга келтиради. Булар ёзувнинг бошқа воситалари (ҳарфлар, рақамлар, диакритик белгилар) хамда тил бирликлари (сўзлар, морфемалар) билан кўрсатиш мумкин бўлмаган турлича фикрий муносабатлар ва психологик ҳолатларни ифодалашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ёзма нутқнинг тушунилишини осонлаштиради. Тиниш белгиларининг асосий вазифаси нутқнинг мазмуний бўлинишини кўрсатиш, шунингдек, унинг синтактик тузилиши ва интонацион жиҳатини аниқлашга ёрдам беришдир.

Ҳоз. ўзбек ёзувида Тиниш белгилари сони 10 та: нуқта, сўроқ белгиси, ундов белгиси, вергул, қавс, тире, кўп нуқта, нуқтали вергул, қавс, қўштирноқ. Уларнинг аксарияти 19-а. 2ярмида айрим газ. ва тошбосма китобларнинг нашр этилиши билан пайдо бўлган.

Тиниш белгилари ўз вазифасига кўра, 2 га бўлинади: а) чегараловчи Тиниш белгилари — муайян синтактик тузилманинг ёки умуман гапнинг чегарасини билдириш, биронбир гап бўлагини интонационмазмуний жиҳатдан ажратиб кўрсатиш, нутқ қаратилган шахс ёки предмет номи қамраб олинган, шунингдек, ёзувчи (сўзловчи)нинг субъектив муносабати ифодаланган синтактик тузилма чегарасини кўрсатиш учун хизмат қилувчи Тиниш белгилари6.: қавс, қўштирноқ, ягона қўшалоқ белги сифатида қўлланувчи вергул, айни шу вазифадаги тире; б) ажратувчи Тиниш белгилари — мустақил гапларни, уларнинг қисмлари (бош ва эргаш гаплар, боғланган ва боғловчисиз қўшма гапларнинг предикатив қисмлари)ни, гапнинг уюшган бўлакларини, биргалик эргашишли қўшма гагшарни, гапнинг ифода мақсадига кўра турларини, нутқнинг бўлинганлигини кўрсатувчи Тиниш белгилари6.: нуқта, сўроқ ва ундов белгилари, вергул, нуқтали вергул, икки нуқта, тире, кўп нуқта. Баъзи Тиниш белгилари ҳам чегаралаш, ҳам ажратиш вазифаларини намоён эта олади. Тиниш белгилари тузилиш жиқатдан ҳам 2 га бўлинади: а) бир элементли Тиниш белгилари — вергул, тире, нуқта; б) кўп элементли Тиниш белгилари Бу гуруҳ, ўз навбатида, 2 элементли (сурок, ва ундов белгилари, икки нуқта, нуқтали вергул, қавс), 3 элементли (кўп нуқта) ва 4 элементли (қўштирноқ) Тиниш белгиларига ажралади. Қўлланиш ўрнига кўра, Тиниш белгилари 3 гуруҳга бўлинади: гап охирида қўлланадиган Тиниш белгилари (нуқта, сўроқ ва ундов белгилари), гап ўртасида қўланадиган Тиниш белгилари (вергул) ва аралаш, яъни гапнинг турли ўринларида қўлланиладиган Тиниш белгилари (тире, икки нуқта, қўштирноқ, қавс, куп нуқта).

Тиниш белгиларининг қўлланиш усули ва тартиби пунктуациянинг мантиқийграмматик, услубий ва дифференциация (фарқлаш) принциплари асосида белгиланади.

Ад.: Абдураҳмонов Ғ., Пунктуация ўқитиш методикаси, Тиниш белгилари, 1968; Назаров К., Ўзбек тили пунктуацияси, Тиниш белгилари, 1976.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Неъмат Маҳкамов.

Loading...