ТИП

ТИП (phylum) (ҳайвонлар систематикасида) — юксак таксономик категориялардан бири. Тип даражаси берилган муайян ҳайвонлар гуруҳи (таксони). Тип ўзаро қариндош бўлган синфларни бирлаштиради; кўпинча синфдан йирикроқтаксонлар — Т. ларга бўлинади. Битта Типга кирадиган организмларнинг умумий тузилиш белгилари ўхшаш бўлади.

Француз палеонтологи Ж. Кювьениж ҳайвонларни 4 шох (умуртқалилар, юмшоқтанлилар, бўғимлилар, нурлилар) га ажратиш тўғрисидаги таклифига асосланиб, француз зоологи ва анатоми А. Бленвин (1825) «Тип» тушунчасини фанга киритади. Ж. Кювье фикрича, Тип ўзгармас, бири иккинчиси билан боғланмаган. Рус олимлари А. О. Ковалевский ва И. И. Мечниковлар кўп ҳужайрали организмларнинг барча Типи эмбриогенези умумийлигини аниклади. Ҳозир Типга муайян гуруҳга мансуб организмлар келиб чиқишидаги умумий ствол сифатида қаралади. Ҳайвонот оламидаги Типлар сони ва номи тўғрисида ягона фикр йўқ. Ҳар хил системаларга қараганда ҳозир ҳайвонот дунёсида 10 дан 33 тагача (кўпинча 18—25) Тип мавжуд. Мас., Ж. Кювье давридан бошлаб айрим зоологлар ҳалқали чувалчанглар билан бўғимоёқлиларни ягона бўгимлилар Тип ига бирлаштиришни ёки яқингача Тип ҳисобланган энг содда ҳайвонларни бир неча Типга бўлишни таютиф этишади. Типлар таркибий жиҳатдан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Mac, пластинкалилар Т. и 2, погонофалар 150, бўғимоёклилар бир млн. дан кўпроқ турни ўз ичига олади. Шунингдек, Типнинг кенжа Типга бўлинишида ҳам мунозарали фикрлар мавжуд.

Систематик номенклатурада Тип (typus) — муайян таксон номининг тавсифи билан боғлиқ бўлган ўсимлик ёки ҳайвон нусхаси (голотип); агар голотип нусха сақланмаган бўлса, эталон сифатида шу сериядаги бошқа нусхалар (паратип) ёки типик материал олинган жойдан йиғилган янги нусхалар (лактотип), баъзан Типнинг оригинал тавсифи ёки расми эталон сифатида қабул қилинади. Уруғ Т. и — шу уруғ тавсифи учун асос бўлган тур; Т. оиласи — Т. уруғи.

Loading...