ТИПРАТИКАНЛАР

ТИПРАТИКАНЛАР, кирпилар (Erinaceidae) — ҳашаротхўр сут эмизувчилар туркуми оиласи. Оёқлари кўпчилигида 5 бармокли; lюқори, баъзан пастки курак тишлари йирик, йиртқич тишларига ўхшаш. Тери ости мускуллари яхши ривожланган; улар қисқариши туфайли Типратиканлар гавдаси шарсимон шаклга киради. 12—15 тури маълум. Европа, Осиё ва Африкада тарқалган. Ўзбекистонда 2 тури: қулокдор Типратиканлар, кора игнали Типратиканлар учрайди. Қулокдор Типратиканлар (танаси 15—19 см, кулоғи узун, корни майин оқ жун билан қопланган) Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида тарқалган. Қора игнали Типратиканлар (танаси 22—27 см, думи 23—37 мм, тиканлари 4 см ча, пешонаси тикансиз) Ўзбекистон жан. да — Жиззах, Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида учрайди. Қишки уйқуга ётади. Асосан, ҳашаротлар, шунингдек, майда умуртқали ҳайвонлар (илонлар), камданкам ўсимлик маҳсулотлари билан озикланади.

Қ. х. зараркунандалари— ҳашаротларни еб фонда келтиради.

Loading...