ТИРИК ТУҒИШ

ТИРИК ТУҒИШ, вивипария ҳайвонларда наел қолдириш хили. Тирик туғишда эмбрион она организмида ривожланади, одатда, йўлдош орқали бевосита унинг хисобидан озикланади ва онадан бирмунча ривожланган, тухум пустидан халос бўлган бола ҳолида туғилади. Тирик туғишнинг акси, тухум туғиш ҳисобланади. Тирик туғиш ва тухум туғиш тарихий ўзаро боғлиқ; бунинг далили сифатида тухумдан Тирик туғиш мавжудлигини кўрсатиш мумкин. Тирик туғишда муртак ургочи организм жинсий йўлларида, бачадон (жинсий йўлларнинг кенгайган қисми) да ёки жинсий қинда ривожланади. Кўпчилик ҳайвонларда муртак сиртида муртак қобиғи (халтаси) ҳосил бўлади. Айрим бўшлиқичлилар, чувалчанглар, онихофоралар, баъзи бўғимоёқлилар, игнатерилилар, моллюскалар, хордалилардан сальплар, кўпгина акулалар, лаппак баликлар, баъзи карптишлилар, қурбақалар, тошбақалар, калтакесаклар ва илонлар, кўпчилик сут эмизувчилар (ехидна, проехидна, ўрдакбурундан ташқари) ва одам учун хосдир. Баъзи ўсимликлар ҳам тирик туғади (яна қ. Тирик туғувчи ўсимликлар).

Loading...