ТИРКАМА

ТИРКАМА — двигателсиз ғалдиракли транспорт воситаси. Двигателли транспорт воситаси (автомобиль, трактор)га тиркаб ишлатилади (номи шундан). Оддий ва махсус, бир, икки ва кўп ўқли турлари бўлади. Оддий 2 ўкди Тиркама берк кузов ёки бортли платформа билан жиҳозланади. Махсус Тиркамага муайян юкни (мас., пахтани) ташиш учун мослаштирилган кузов ўрнатилади. Узун юклар (трубалар, тахталар ва б.) учун махсус 2 ғилдиракли (бир ўқли) Тиркама уламадан фойдаланилади. Бундай Тиркама шатакчи машинага юкнинг ўзи орқали туташтирилади. Тиркамага турли жиҳозлар (мас., компрессор стялар)ни ўрнатиш ҳам мумкин. Оддий бир ўқли Тиркаманинг юк кўтарувчанлиги 2 т дан, икки ўқлиники 8 т дан ошмайди; бўлинмайдиган йирик юкларни ташиш учун мўлжалланган Тиркама ники —20—25 т. Т. ларнинг барчаси е’ритиш асбоблари, габарит чироклари, таниш белгилари билан таъминланади.

Loading...