ТИРУЧЧИРАППАЛЛИ

ТИРУЧЧИРАППАЛЛИ — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар, Тамилнад штатида. Аҳолиси 712 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Кавери дарёси қуйилиш жойидаги транспорт йўллари тугуни. Металлсозлик, тўқимачилик, кўнтери, тамаки, озиқовқат саноати корхоналари, энергетика жиҳозлари зди бор. Қимматбаҳо тошларга ишлов берилади. Шаҳар яқинидан слюда, гипс қазиб олинади. Тируччираппалли 10 — 17-а. ларда Тамил давлати пойтахти бўлган. Шаҳар четидаги қояда 7-а. да қурилган қалъа ва ибодатхонаайвонлар сақланган.

Loading...