ТИШ

ТИШодам ва кўпчилик жағоғизли умуртқали ҳайвонлар оғиз бўшлиғи (баъзи баликдар ҳалқуми)даги суяк тузилма; овқатни тишлаб узиб олиш, чайнаш ва тутиб туриш учун хизмат қилади. Одамда бундан ташқари, баъзи товушларни талаффуз этишда ҳам қатнашади. Эмбрионал ривожланиш даврида Тиш эпителиал бурмалар — тиш пластинкаларидан ҳосил бўлади. Ҳомиладорликнинг 5ҳафтасидаёқ ҳрмилада Тиш шакллана бошлайди.

Тишлар кетма-кет жойлашиб, тиш ёйи ёки қаторини ҳосил қилади. Катта ёшдаги кишиларда ҳар бир тиш қаторида шакли ва илдизлар сони билан бир-биридан фарқ қиладиган 16 та Тиш: 4 та кесувчи, 2 та қозиқ, 4 та кичик жағ ва 6 та катта жағ Тиш жойлашган. Юқори ва пастки Тиш қаторлари маълум муносабатда жипслашади. Одатда, сут ва доимий Тишлар бўлади. Сут Тишлар доимий Тишлар шаклига ўхшаш, лекин кичик ва илдизи бирмунча калтароқ; улар эмизикли ёшда ёриб чиқади ва доимий Тишлар билан алмашгунча, яъни 12 — 13 ёшгача туради. Болалар Тиш ининг шаклланишида аёлнинг ҳомиладорлик даврида сифатли овқатланиши ва болаларни тўғри овқатлантириш (қ. Гўдак) муҳим аҳамиятга эга.

Тиш тузилиши. Тиш коронка, бўйин ва илдиздан иборат; коронка ва илдизни Тиш бўйни чегаралаб туради. Тиш бўйни торайган бўлиб, унинг атрофидаги шиллиқ қават милк билан ўраб олинган. Коронка ва илдиз ичида Тиш бўшлиғи ҳамда илдиз каналлари бор. Канал илдиз охирида тешик орқали Тиш бўшлиғига очилади, бу тешик орқали Тиш бўшлиғига қон томирлари ва нерв толалари ўтади. Тишнинг асосий қисмини дентин ташкил этади. Коронка кисми эмаль, илдизи суяк тўқима (цемент) билан қопланган. Тиш илдизи ва суяк катакчаси орасида уни ушлаб турувчи бойламлар (пайлар) бор; уларни илдиз қобиғи ёки периодонт дейилади. Периодонтдан Тиш бўшлиғига Тишни озиклантирувчи томирлар ва нервлар киради. Тиш ичидаги бўшлиқца Тиш эти ёки пульпа билан тўлган илдиз канали бор. Пульпа ғовак бириктирувчи тўқима, томирлар, нервлар ва ҳар хил ҳужайралардан тузилган; пульпада Тиш даги қаттиқ тўқималарнинг моддалар алмашинувига ёрдам берадиган ҳужайралар — одонтобластлар бор; улардан каналчалар орқали дентин ичига кириб борувчи шохчалар (тармокчалар) чиқади.

Тиш куртагида биринчи дентин, кейин эмаль ҳосил бўлади. Аввал улар, асосан, органик моддалардан иборат ўзига хос тўқимадан тузилган бўлиб, кейинчалик ҳомиладорликнинг 5ойи охирига келиб, бу оралиқ моддаларга минерал моддалар, асосан, кальций тузлари сингий бошлайди. Минерал тузлар кристалл ҳолида ўтириб, эмаль ва дентинга қаттиқлик беради. Сут ҳамда доимий Тиш ларнинг дентин ва эмалдан тузилган коронкаси Тиш чиқишидан олдиноқ шаклланиб бўлган бўлади. Эмаль жуда қаттиқ бўлиб, таркибида 96% гача, дентинда эса 72% ча анорганик (минерал) моддалар бор.

Тиш чиқиши маълум муддат ва тартиб асосида бўлади. Болаларда биринчи бўлиб пастки, кейин юқори кесувчи Тишлар чиқади (6—8 ойгача); бола 8—12 ойлигида аввал пастки ён, кейин юқориги ён кесувчи Тишлар чиқади. Сўнгра тартиб билан биринчи жағ (12 — 16 ой), қозиқ (16—20 ой) ва иккинчи жағ Тиш (20—30 ой) чиқади. Соғлом болаларда бу муддат бир оз илгарироқ ёки кечроқ кечиши мумкин. Кўпинча бола 2 яшарлигида 20 та сут Тиш чиқиб бўлади. Тиш чиқиши физиологик жараён бўлиб, одатда, оғриқ билан кечади; бу даврда бола иситмалаши, милки яллиғланиб, қичишиши мумкин; у безовта бўла бошлайди ва қаттиқ нарсалар (қошиқ, суякдан қилинган ва б.) ни милкига ишқалагиси келади; сўлак безларининг фаолияти тезлашганлиги туфайли кўп сўлак ажрала бошлайди, болада бетоблик аломатлари пайдо бўлса, дарҳол врачга кўрсатиш зарур.

Доимий Тлар 5—6 ёшдан чиқа бошлайди; дастлаб биринчи катта жағ Тиш (сут жағ Тишлар орқасидан) чиқади. 6—8 ёшда марказий кесувчи Тиш (олдин пастки, кейин кжрриги); 9—10 ёшда ён кесувчи Тишлар, 12—14 ёшда қозиқ ва кичик жағ Тиш сут Тишлар ўрнига алмашиниб чикдди. Иккинчи катта жаг Тиш 14 ёшда, акд Тиш эса, одатда, 16 дан 25 ёшгача чиқади. Доимий Тишлар чиқишидан олдин сут Тишлар илдизи сўрила бошлайди; бу чиқиб келаётган доимий Тишлар коронкаси тегиб турган ердан бошланади.

Одатда, Тиш овқатни узиб олиш ва чайнаш функциясини бажаради. Чайнаш овқат ҳазм қилишнинг бошланиши бўлиб, овкатни Тиш билан майдалаш ва сўлак билан аралаштиришдан иборат. Сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида оғиз бўшлиғида овқатни ҳазм қилиш бошланади. Овқатни оғизда яхшилаб майдалаш меъдада унинг тўла ғазм бўлишига имкон беради. Тиш бутунлиги бузилса ёки оғрийдиган бўлиб қолса, овқат ҳазм қилиш ҳам издан чиқади.

Тиш аномалияси Тиш н(инг қинғирқийшиқ ўсиши) ҳар хил бўлади: айримлари фақат хунук кўринса (косметик нуқсон), бошқаларида чайнаш бузилиши мумкин. Mac, бир гуруҳ Тишнинг туғма бўлмаслиги юз тузилишини ўзгартириб юборади. Баъзан айрим доимий Тиш шаклланиб бўлган бўлишига қарамай, чиқмасдан жағ ичида қолиб кетади (ретинирланган Тиш). Кўпинча қозиқ ёки ақл Т. шундай булади. Тиш шаклланишининг бузилиши ҳомиладорлик даврида нотўғри овқатланиш билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Болалар жағининг бир оз ўсмай қолишига чириган сут Тишларни эрта олиб ташлаш ёки доимий Тиш куртагининг сут Тиш атрофидаги яллиғланиш оқибатида ириб, йўқолиб кетиши сабаб бўлади. Баъзан «ортиқча» Т. чиқади ёки зич жойлашиб қолади, кўпинча марказий кесувчи Тиш орасида катта оралиқ — диастема бўлади; агар Тиш ўрни бўлмаса Тишлар ўз қатори ташқарисидан чиқади.

Тишнинг жуда. эрта ёки кеч чиқиши Тиш чиқиши бузилганлигидан дарак беради. Тишнинг кеч чиқиши кўпроқ нимжон (меъдаичак функцияси бузилган, зотилжам, рахит бўлган) болаларда кузатилади. Кўпинча жағ суягининг ўсиши тугаганда ақл Тиш чиқиши қийинлашади. Бунда тўлиқ чиқиб улгурмаган Тиш коронкасини қоплаб турган милк яллиғланади, ўз вақтида даво қилинмаса, яллиғланиш жағ суяги пардасига тарқалади (қ. Периостит). Т. нинг шаклланиши ва чиқиши даврида ўзгаришлар бўлса, болани стоматолог врачга кўрсатиш зарур, у касалланиш сабабини аниклаб, тегишли даво тайинлайди; лозим бўлса, соҳа мутахассислари жалб этилади. Тиш пайдо бўлиши ва шаклланиши даврида бола организмида моддалар алмашинувининг бузилиши (ўткир инфекция, тўлиқ овқатланмаслик) натижасида Тишнинг қаттиқ тўқимаси тўла ривожланиб улгурмайди (бу эмаль гипоплазияси деб аталади).

Баъзан дентин эмаль билан қопланмай қолади. Бундам тиш, одатда, «огримайди», лекин чириган бўлади, шунинг учун болани вақтвақти билан стоматолог врачга кўрсатиб турган маъқул.

Тиш шикастларидан унинг қимирлаб қолиши (тушиши), коронкасининг бир кисми четнаши, илдизи синиши кўпроқ учрайди. Бунда Тиш қаттиқ оғриб, атрофидаги тўқималар шишади. Тиш шикастланганда ўз вақтида стоматолог врачга мурожаат қилиш керак. Тиш янги шикастланганда даво қилинса, унинг илдизи саклаб қолинади.

Тиш касалликларидан энг кўп тарқалгани унинг чиришидир (қ. Тиш чириши). Т. касалликларининг вужудга келишида Тишда ҳосил бўладиган қатламлар муҳим роль ўйнайди (қ. Тиш тоши). Т. чириши ўз вақтида даволанмаса, пульпага утиб, уни яллиғлантиради (қ. Пульпит), кейинчалик яллиғланиш Тиш атрофидаги тўқимага ўтади (қ. Периодонтит). Ҳатто чириб емирилган Тишни муддатидан олдин олиб ташлаш бола жагининг ўсишини тухтатади ва Тиш ривожланишининг бузилишига олиб келади. Агар Тиш атрофида яллиғланиш бўлса, кўпинча доимий Тишлар куртаги шикастланади. Лекин доимий Тиш ларнинг чиқишига сут Т. лар тўсқинлик қилаётган бўлса, уларни олиб ташлаш учун стоматологга мурожаат килиш керак. Доимий Т. ларни олиб ташлаш эса организм учун зарарсиз деб бўлмайди. Тишни даволаб бўлмаган такдирдагина олиб ташланади.

Тиш чиришидан ташқари флюороз, Т. нинг патологик сийқаланиши ва гиперстезияси (сезувчанлиги ортиши) каби касалликлари ҳам учрайди.

Тиш флюорози ичиладиган сувда фтор микдори ортиб кетиши билан боглик, бўлиб, унинг олдини олиш учун сув фторсизлантирилади.

Тишни ва оғиз бўшлиғини тўғри парвариш қилиш Т. касалликларининг олдини олиш ва ўз вақтида даволаш имконини беради; йилда 2 марта стоматолог врачга кўриниб, у тавсия этган турли профилактик чора ва давони бекаму куст бажариш Т. ҳолатини яхши саклашда муҳим роль уйнайди.

Ад.: Аҳмедов Н., Содиқова 3., Нормал анатомия ва физиология, Т., 2004.

Loading...