ТИТАНИТ

ТИТАНИТ, сфен — оролли силикатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Са TiO[SiOJ бўлиб, Ғе2Қ, Ғе3Қ ҳамда 12% гача (Т. нинг кейльгауит хили), (Се, Y)2O3, Mn, Sn, Nb, Сг аралашма ҳолида учрайди. Титанит моноклин сингонияда кристалланади. Зич призмалар кўринишидаги якка кристаллар ҳамда донадор агрегатлар ҳосил қилади. Ранги сариқ, жигарранг, яшил баъзан қора ва қизғиш бўлади. Олмосдек ялтирайди. Қаттикдиги 5—6, зичлиги 3,3—3,6 г/ см3. Т. магматик тоғ жинсларининг кенг тарқалган акцессор минерали, одатда, ишқорли тоғ жинсларида, баъзан метаморфик гнейсларда ҳамда гидротермал ҳосилаларда учрайди. Титанит титан олинадиган хом ашёдир.

Loading...