ТИВА (Тува), Тива Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Осиё марказида, Шарқий Сибирь жан. да жойлашган. Майд. 170,5 минг км2. Аҳолиси 305,5 минг киши (2002). Пойтахти — Кизил ш. Маъмурий жиҳатдан 16 туман, 5 шаҳар, 2 шахарчага бўлинади.
Давлат тузуми. Тива — республика. Давлат бошлиғи — президент. Крнун чиқарувчи ҳокимиятни Олий хурал (парламент), ижрочи хркимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати. Тива тоғли мамлакат (бутун ҳудуднинг 82% тоғлардан иборат). Марказий ва ғарбий қисмларидаги Ғарбий Саян, Олтой, ТаннуОла тоғ тизмалари ва Шарқий Тува тоғлари оралиғида Тува сойлиги бор. Жан. ғарбдаги МонгунТайга массиви — республиканинг энг баланд жойи (3970 м), Шаркда Шарқий Саян жан. ғарбий ён бағирлари, Тожин сойлиги, Шарқий Тува ва Сангилен тоғликлари жойлашган. Фойдали қазилмалари: тошкўмир, рангли ва нодир металл, темир рудалари, асбест, кобальт, олтин, симоб, бинокорлик материаллари ва б. Иклими кескин континентал, қиши совуқ, шим. сойликларда қор кам ёғади, тоғда ёз илиқ, сойликларда иссиқ. Янв. нинг ўртача траси —28° дан —35° гача, июлда 15—20°. Йиллик ёғин сойликларда 150—400 мм, тоғли жойларда 400—600 мм дан 800— 1000 мм гача, ёзи серёғин. Ҳамма дарёлари Енисейт қуйилади. Унинг 2 ирмоғи — Катта Енисей (БийХем) ва Кичик Енисей (КаХем) Тивадан бошланади. Жан. дан оқиб ўтадиган ТесХем дарёси УбсуНур кўлига қуйилади. Улар катта гидроэнергия захирасига эга. Тожин сойлигида Тожин, Нойонхўл, Манихўл ва б. кўллар, минерал булоклар бор. Сойликлардаги қизғиш, қўнғир тупроқларда дашт ўсимликлари, тоғ ён бағирларидаги кулранг ўрмон ва подзоллашган тупроқларда тилоғоч, кедр, қарағай, арча ўсади. Ҳаммаси бўлиб 8,5 млн. гектар ўрмон бор. Даштларда тулки, бўри, тоғли тайгаларда соболь, сувсар, буғу, қунғир айиқ, силовсин, баланд тоғларда тоғ эчкиси ва б. ҳайвонлар яшайди. Тива ҳудудида Азас, Убсунур сойлиги қўриқхоналари ташкил этилган.
Аҳолиси. Тива, рус, хакас ва б. яшайди. Давлат тили — тива тили; рус тили республика ҳудудида умум федерал давлат тили ҳисобланади. Шаҳар аҳолиси 51,7%. Диндорлар ламаизмга эътиқод қилади. Шаҳарлари: Қизил, Шагонар, Чадан, Оқ Довурак.
Тарихи. Тива ҳудудида юқори палеолит даврига мансуб археология ёдгорликлари топилган. Мил. ав. 2-а. нинг охиридан мил. 12-а. гача бўлган узоқ давр мобайнида Тива ҳудуди турли кабила ва давлатлар, жумладан, Турк ва Уйғур хоқонликлари, Енисей қирғизлари давлати ҳукмронлиги остида бўлган. 1207 й. Т. ни Чингизхон қўшинлари босиб олди; 13 — 14-а. ларда Хитойда ҳукмронлик қилган Юань мўғул сулоласи қўл остида бўдци. 16-а. охиридан 17-а. нинг 2ярмигача Олтинхонлар ғарбий мўғул давлати таркибига киритилган. 16—17-а. ларда Тивада ламаизм расмий дин сифатида қарор топди. 17-а. охирларида Тива ҳудудининг талайгина қисмини жунғарлар босиб олди. 1757—1912 й. ларда Тива манжур ва хитой ҳукмдорларига қарам бўлди. Тива арат (деҳқончорвадор)ларининг миллий озодлик харакати натижасида 1912 й. чет эл ҳукмронлиги барҳам топди. 1914 й. Т. Урянхай ўлкаси номи билан Россия протекторатига айлантирилди. 1918 й. 16 мартда Тивада совет ҳокимияти ўрнатилди. 1921 и. 14 авг. да Таъсис хурали ТаннуТува халқ республикаси тузилганини эълон қилди, 1926 й. дан Тува Республикаси деб атала бошлади. 1944 й. 11 окт. да республика РСФСР таркибига мухтор вилоят сифатида киритилди. 1961 и. 10 окт. да мухтор республикага айлантирилди, 1991 и. окт. дан РФ таркибидаги Т. Республикаси расмий номини олди.
Хўжалиги. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 13,5%, қишлоқ хўжалиги. ники 18,8%, курилишники 3,5 %, транспортники 2,2%, савдоники 13,1% ни ташкил этади.
Саноати нинг асосий тармоқдари орасида кончилик (рангли металлар, асбест ва б. қазиб чиқариш) етакчи ҳисобланади. Озиқ-овқат (гўшт, сут, унёрма корхоналари), ўрмон ва ёғочсозлик корхоналари мавжуд. Бинокорлик материаллари (ғишт, темирбетон конструкциялари, деворбоп материаллар), металлсозлик, электр энергетика, машинасозлик ва енгил саноат (кўнчилик) ривожланган. Қизил иссиқлик электр стяси ишлайди. Йилига ўртача 0,1 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Кўп саноат корхоналари Қизил ва Оқ Довурак ш. ларида жойлашган.
Қишлоқ хўжалигида етакчи тармоқ — чорвачилик. Салкам 2,5 млн. гектар ернинг 159,1 минг гектари (6,4%) ҳайдалади, қолган қисми пичанзор ва яйлов. Майин жунли қўйчилик, гўштсут чорвачилиги, чўчқачилик ва паррандачилик ривожланган. Йилқи, туя, эчки, буғу қадимдан боқиб келинади. Деҳқончиликда, асосан, ғалла (буғдой, арпа, сули, тариқ) ва емхашак экинлари етиштирилади. Мўйначилик ва даррандачилик муҳим аҳамиятга эга.
Транспорти. Автомобиль йўллари уз. —2472 км. Қизил — Минусинск — Абакан ва Қизил — Оқ Довурак автомагистраллари республикани бошқа республикалар билан боғлайди. Катта Енисей ва Кичик Енисей дарёларида кема қатнайди, ёғоч оқизилади. Ички сув йўллари уз. 1000 км дан ортиқ. Қизил ш. да аэропорт бор. Тива четга асбест, гўшт, жун, мўйна, чарм, доридармон хом ашёси юборади.
Тиббий хизмати. Тивада ҳар 10 минг аҳолига 36 врач тўғри келади. 10 га яқин санаторийкурорт ва дам олиш муассасаси бор (УшБельдир, Чедер курортлари ва б.).
Маорифи ва илмий муассасалари. Маорифи ва хунартехника таълими РФда қабул этилган тизимга мувофиқ ташкил қилинган.
163 умумий ўрта таълим мактабида 61 минг, 5 ўрта махсус ўқув юртида 3,7 минг ўқувчи, 1 олий ўқув юрти (Тива унти)да 2,8 минг талаба таълим олади. Тил тарихи ва адабиёт и. т. институти, Россия ФАнинг Сибирь бўлими филиали, 164 кутубхона бор.
Адабиёти миллий ёзув пайдо бўлгандан (1930) кейин бой халқ шеърий ижодиёти асосида вужудга келди. 30-й. ларда С. Саригоол, Б. Ховенмей, С Пюрбюларнинг илк шеърлари нашр этидди. С. Пюрбюнинг «Чечак» достони (1941) назм жанрининг дастлабки йирик асари эди. Кейинчалик С. Токанинг ҳикоя ва очерклари пайдо бўлди. А. А. Пальмбах, В. Кокоол, С. Тока Тива драматургиясини яратдилар. 2жаҳон урушидан сўнг С. Токанинг «Арат сўзи» трилогияси халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттирди. Инсон руҳиятини кўрсатувчи драмалар, тарихий қиссалар босилиб чикди. О. Саганоол, С. Сюрюноол, К. Кудажа романлари, М. Кенин-Лопсан, Р. Кюнзегеш достонлари машҳур.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Тива ҳудудида палеолит ва неолит даврига оид турар жойлар, неолит ва жез даврига мансуб нақшли сопол идишлар топилган. Скифлар давридан фил суяги ва жездан ясалган ҳайвон ҳайкалчалари, ов манзаралари тасвирланган тошлар сақланган. Тивалар, асосан, кигиз ўтов («кидисёг») ларда яшаганлар. Ўтовнинг ичи рангбаранг нақшли ёғоч сандиқ ва каравотлар билан жиҳозланган, деворларига содда геометрик накшин наматгиламлар осилган. 1940 й. дан дастгоҳ рассомлиги ва фафика тез ривожланди. Г. Л. Торлук, С. Ланза каби рассомлар, И. Салчак, Ю. Курский каби график рассомлар етишиб чикди. 20-а. нинг 2ярмидан кўчманчи аратлар ўтрокликка ўтиш билан қишлокларда ёғоч ва тошдан уйлар, мактаблар қурила бошлади. Қизил, Шагонар, Оқ Довурак ш. ларида замонавий жамоат бинолари, маданий марказлар, турар жойлар барпо этилди (Ҳукумат уйи, драма театри, унт биноси ва б.).
Мусиқа санъати қадимдан маросим ва муҳаббат қўшиқлари, лапарлар, қаҳрамонларга аталган мадҳиялардан иборат бўлган. Халқ мусиқаси ўзига хос оҳанглар, метрик ва ритмик тузилишларнинг хилмахиллиги билан ажралиб туради. Чолғу асбоблари: торликамонли допшулуур, бизаанчи, игил; чертма созлардан чадаган шанзи, шелерхомус, кулузунхомус; пуфлама созлардан мургу, шоор ва б. 20-а. нинг 2ярмидан анъанавий мусиқа жанрлари билан бирга кантата, симфония ва б. пайдо бўлди. 1936 й. мусиқали драма театрстудияси ва 1941 й. унинг қошида халқ чолғу асбоблари оркестри, 1947 й. хореография бўлими, ўша йили мусиқа мактаби, 1960 й. мусиқа билим юрти очилди. Таникли композиторлари — А. Аксёнов, А. Чиргалоол, Р. Кенденбиль, Д. Хурешоол, хонандалари — К. Мунзук, Н. Ользейоол. Тивада радиотелевидениенинг симфоник оркестри (1966), филармония (1969), «Саян» ашула ва рақс ансамбли (1970), «Аян» фольклор ансамбли (1980) бор. Театри. Тива халқ ўйинлари ва фольклор асарларида, миллий маросимларида театр санъати унсурлари бўлган. 1920-й. лар ўрталарида илк ҳаваскор драма тўгараклари тузилиб, бир пардали пьесалар намойиш этилган. 1936 й. Кизил ш. даги ўқув ктида театр студияси очилиши профессионал театрга асос солди. Давлат бадиий театри (1940 й. дан Давлат мусиқали драма театри) очилди. 1947 й. дан миллий театр ишлай бошлади. В. Б. Оскалоол раҳбарлигидаги дорбозлар 1945 й. дан фаолият кўрсатган.