ТИЙИН

ТИЙИНтанга шаклидаги пул бирлиги. Қиймати сужнинг юздан бир улушига тенг. 1994 й. 1 июлдан миллий валюта — сум муомалага киритилган кундан бошлаб 1, 3, 5, 10, 20, 50 Тийинлик тангалар чиқарилди. Тангалар пўлатдан тайёрланиб, қиймати 1, 3, 5 Т. бўлганлари жез билан (сариқрангда) ва қиймати 10, 20, 50 Тийин бўлганлари эса, никель билан (оқ рангда) қопланган.

Барча номиналдаги тангаларнинг юзи (аверси) марказида танганинг қиймати ва зарб қилинган йили ракамлар билан кўрсатилган, унинг тагида бир хил катталикдаги босма ҳарфлар билан «ТИЙИН» сўзи ёзилиб, тагига чизиқ тортилган. Тангаларнинг орқа томонида (реверсида) Ўзбекистон Республикаси герби, герб атрофида 12 та юлдузча ва дойра бўйлаб «Ўзбекистон Республикаси» ёзуви туширилган.

Loading...