ТОБОЛЬСК

ТОБОЛЬСК — РФ Тюмень вилоятидаги шаҳар. Иртишга Тобол дарёси қуйилишига яқин ердаги пристань. Яқин т. й. станцияси — Тобольск (14 км). Аэропорт бор. Аҳолиси 97,8 минг киши (1998). Тобольск 1587 й. да вужудга келган. 1610 й. дан ҳоз. ўрнида. Кемасозлик корхонаси, кема таъмирлаш зди, нефть кимёси, йод ктлари, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, мебель, гилам ва суякка бадиий гул солиш фкалари, пед. инти, драма театри, тарихиймеъморий музей қўриқхонаси бор. Меъморий ёдгорликларидан Сибирдаги биринчи тош Кремли (17-а. охири), СофияУспение собори (17-а.), Карвонсарой (Гостиний двор) ва «Швед палатаси» (18-а. бошлари сақланган).

Loading...