ТОҒ ЭЧКИЛАРИ

ТОҒ ЭЧКИЛАРИ (Сарга) қувуш шохли жуфт туёқлилар уруғи. Гавдасининг уз. 100—170 см, яғринидан бал. 65— 115 см, вазни 35—150 кг. Серкаси (эркаги) узун «соқоли» ва думи остида ҳид безлари ривожланган. 8 тури бор. Шим. Африка, Евросиёда, жумладан, Кавказ, Ўрта Осиё, Ғарбий Сибирь тоғларида тарқалган. Чиқиш қийин бўлган қояли жойларда яшайди. Ўзбекистон тоғларида 2 тури: бурама шохли эчки, яъни морхўр (Кўҳитанг ва Боботоғда) ва Сибирь тоғ эчкиси (Туркистон ва Чатқол тоғ тизмаларида) учрайди. Йилда 1—2 бола туғади. 15—17 йил яшайди. Гўшти ва териси учун овланган. 2 тури ҳам Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Сони кескин камайиб кетган. Табиатни муҳофаза қилиш халqj аро ташкилоти Қизил китобига 2 тури ва 2 кенжа тури киритилган.

Loading...