ТОҒ ҚЎШИНЛАРИ — тоғли жойларда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун махсус ўқитиб тайёрланадиган умумқўшин, артиллерия, муҳандислик қисм ва қўшилмалари ва б. Қояга чиқувчи, отуловли ва б. бўлинмалардан иборат. Ўзбекистон Қуролли кучларида тоғ ўқчилари махсус ҳарбий қисмлари мавжуд.
TOҒ ҲОСИЛ БЎЛИШИ – Ернинг ривожланиши билан боғлиқ жуда мураккаб геодинамик жараён. Унга бир томондан сайёралараро бўладиган гравитацион ва ротацион кучлар вариацияси таъсир этса, иккинчи томондан замин остидаги радиоактив иссиклик ҳисобига геологик жинсларнинг эриши билан боғлиқ бўлган магматик ҳаракат, метаморфизмга учраган қатламларнинг ўзгариб туриши, эндоген ва экзоген жараёнларнинг кучайиши пайтида денудация ва аккумуляциянинг фаолланиши кабилар катта таъсир кўрсатади. Натижада, Ер пўстидаги чўкинди тоғ жинсларидан иборат бўлган қатламларда гоҳ вертикал, гоҳ горизонтал тектоник ҳаракатларнинг намоён бўлиши ҳисобига тоғлар шаклланади. Бу жараёнда қатламлар сиқилади, бурмаланиш, синиш ҳолатларига учраб, ер ёриқлари бўйлаб магматик жинслар ҳаракатга келади. Антиклиналь ва синклиналь бурмаланиш орасидаги узилмаларнинг бир-бирига нисбатан силжиши кучли зилзилаларга сабаб бўлади. Қотиб қолган Ер пўстидаги қатламлар, тоғ жинслари орасидан ҳар хил газлар, гидродинамик эритмалар ва магмалар отилиб чиқиши ва ер устида совиши геологик даврларда, турли хил баландликдаги тоғларни ҳосил қилган. Бу эса, ўз навбатида кўтарилма ва чўкмаларни, яъни каттакичик антиклиналь ва синклиналь структураларни пайдо қилган. Ер тараққиёти тарихида бир қанча геологик даврларда Тоғ қўшинлари давом этган. Бу жараён узоқ вақт узлуксиз бўлиб, баъзан тезлашган ёки сустлашган. Mac, палеозой эрасигача бир неча марта тоғлар пайдо бўлган. Палеозой эрасида каледон ва герцин Тоғ қўшинлари даврлари юз берган. Уларнинг қолдиқларини Урал, Коратоғ, Тяньшан, Байкал атрофларидаги тоғларда учратиш мумкин. Мезозой ва кайнозой эраларида Марказий Осиёда, Хитой, Кавказда тоғлар ҳосил бўлган. Айниқса, неоген ва тўртламчи даврдан бошлаб Тоғ қўшинлари жараёни кучайди. Бунда қитьаларнинг, уларда жойлашган геологик плиталарнинг бир-бири билан тўқнашиши натижасида ёш тоғлар пайдо бўлди. Булар шарқданғарбга чўзилган Ўрта денгиз Альп тоғлари тизмаси ва Америка қитьасидаги жан. дан шим. гача чўзилган Анд тоғлари ва бир қанча тоғ тизмаларидир. Шунингдек, ўша даврда илгари денгиз бўлган жойда Тяньшан тоғлари қад кўтарди. ЧатқолҚурама, Олай, Фарғона, Туркистон, Нурота тоғлари, Фарғона, Сурхон водийлари, Тошкент, Қашқадарё тоғ олди водийлари шулар жумласидандир. 25—30 млн. йил аввал бошланган Тоғ қўшинлари жараёни ҳозир ҳам кескин суръатлар билан бормоқда, шу сабабли бу ерларда кўплаб кучли зилзилалар бўлиб туради.