ТОҒЧУМЧУҚ

ТОҒЧУМЧУҚ, сариқтомоқ чумчуқ (Petronia petronia) — чумчуқсимонлар туркуми тўқимачилар оиласига мансуб куш. Катталиги ва ранги дала ва чўл чумчуғининг модасига ўхшаш, фақат дум патида оқ, бўйнида сариқ холи бўлиши билан фарқ қилади. Оғирлиги 30—36 г. Т. Жан. Европа, Осиё ва Шим. Африкадатарқалган. Тоғ қояларида, тупроқли ва тошли жарликларда яшайди. Уясини қояларга, тош уюмлари орасига ва б. жойларга қуради. 4—6 та тухум қўяди. Қишда тоғдан водийга кўчади. Ҳашаротлар, ўсимлик уруғлари ва мевалари билан озиқланади.

Prev Article

ТОҒТОШ