ТОҒРАЙҲОН

ТОҒРАЙҲОН (Origanum L.) — лабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда кўпроқ майдагул Тоғрайҳон (О. Tyt hanthum Gontsch.) учрайди. Бўйи 30—60 cm. Пояси бир нечта, тик ўсади. Тепа қисмидан шохланади. Барглари чўзиқ тухумсимон, асоси кенг понасимон. Гуллари бошоқсимон, чала соябонларга тўпланган ва улар каллакчали тўпгул ҳосил қилади. Гултожиси бинафшаранг. Июнь—сент. Ойларида гуллаб уруғлайди. Асосан, тоғ ён бағирларида ўсади.

TOҒTEPAK, ансол (Populus tremula) — толдошлар оиласига мансуб барг тўкувчи терак тури. Ғарбий Европа, Шарқий Осиё, Шим. Африка (Жазоир) да тарқалган. Ўрта Осиёда Ғарбий Тяньшан, Ғарбий Помир-Олай тоғларининг тошли ва шағалли тупроқларида, тоғ водийларида ўсади. Бал. 35 м, диаметри 1 м га боради. Шохшаббаси узун, қалин, яшил, Барглари тухумсимон, кулрангяшил. Барг ёзгунга қадар гуллайди, ҳамма тераклар каби икки уйли. Меваси кўсак, ёзда етилади. Илдизи мустаҳкам, совуққа қурғоқчиликка чидамли, ёруғсевар. Тўнкасидан ёки илдизидан ўсиб чиққан новдалари, бачкилари ва уруғидан, қаламчасидан кўпаяди. Тоғрайҳон тез усади (40 ёшли дарахтининг бал. 20 м гача) боради. 80—90-й. гача яшайди. Ёғочи гугурт ва целлюлоза, турли буюмлар тайёрлашда ишлатилади.

TOҒTOЛ (Salixcutifolia) — толдошлар оиласига мансуб, йирик бута ёки пакана дарахт. Табиий ҳолда Сибирь, Ўрта Осиё ва Шим. Кавказда усади. Шохчалари эгилувчан, ранги қизғишқунғир ёки қизил; барглари энсиз наштарсимон, учи ингичка, уз. 10 — 15 см, эни 0,7—1,2 см, туксиз, тўқ яшил, ялтироқ, банди сарғишқизил. Март—апр. да гуллайди, сўнг барг ёзади. Кучаласи оқ туклар билан крпланган. Тоғрайҳон иссиқ ва совуққа чидамли, ер танламайди. Қаламчасидан кўпайтирилади. Манзарали ва иҳота дарахт сифатида кўп экилади. Пўстлоғида ошловчи моддатаннин бор (қ. Тол),

Loading...