ТЎҒРИЛАГИЧ

ТЎҒРИЛАГИЧ, ток тўғрилагич — ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи қурилма. Асосий қисми — вентиль. Вентилнинг турига қараб, кенотронлп, газотронлн, тиратронли, симобли, ярим ўтказгичли, электр контактли; бир ва уч фазали, бир ва икки ярим даврли Тўғрилагич ларга бўлинади. Тўғрилагич автоматика, телемеханика ва радиоаппаратура ҳамда юқори қувватли саноат қурилмаларини ўзгармас ток бн таъминлашда ишлатилади.