Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ТОҒТУРБИД

ТОҒТУРБИД (Dictamnus) — рутадошлар оиласига мансуб куп йиллик утлар туркуми. Поя ва гуллари қорамтир безчалар билан қопланган, хидли. Барглари тоқ патсимон, мураккаб. Пояси остидаги барглари оддий. Гуллари йирик, икки жинсли, пушти ва тук, кизил. Меваси кусакча, беш уяли. Ўзбекистонда 2 тури — энсиз баргли Тоғтурбид ва Тожикистон Т. и учрайди. Таркибида диктамнин ва б. алкалоидлар, 0,5% эфир мойи, уруғида 18—21% ёғ бор. Т. нинг барча турлари одам терисига теккан жойини куйдиради. Куйган жой кизариб, яра пайдо бўлади. Тоғтурбидни ҳайвонлар емайди. Тоғтурбид манзарали ва ширали ўсимлик. Халқ табобатида фойдаланилади. Айрим ҳудудларда «куйдирги ўт» деб аталади.

Prev Article

ТОҒТОШ

Next Article

ТОҒУЗУМ