ТОҲИРОВ Холиёр Жумаевич

ТОҲИРОВ Холиёр Жумаевич (1944.20.9, Термиз тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Бухоро педагогика интини тугатган (1969). 196980 й. ларда Термиз туманидаги 22мактабда мат. ва чизмачилик ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, мат. ўқитувчиси, 1980 й. дан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасида йўриқчи, 1987 й. дан Термиз туман халқ таълими бўлимида методист.

Prev Article

ТОҲИРИЙЛАР

Next Article

ТОҲИРХОН