ТОИФИ

ТОИФИ, Тойфи, Сайфи Ғуломи — кечпишар хўраки узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Ватани — Арабистон. Ўрта Осиёда қадимдан экилади. Ўзбекистон, Туркменистан, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонда кенг тарқалган. Оқ Т., ва Пушти Тоифи хиллари бор. Уларнинг фарқи асосан узуми рангида. Пушти Тоифи кўпроқ экилади. Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, тўгарак ёки узунасига салгина чўзиқ (диаметри 14—16 см), беш бўлмали, пастга қараган томони тукли. Гули икки жинсли. Узум боши катта (2,5—6,5 кг гача). Ғужуми йирик, чўзиқ, уч томони ўйикли, кунгай томони пушти. Таркибида 22—25% қанд, 4—5% кислота бор. Пўсти қалин, эти серсув, карсиллайди. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3640° бўлганда 151 — 188 кунда — сент. охирида тўлиқ етилади. Новдалари яхши пишади. Ҳосиддорлиги 160—280 ц/га (350 ц гача боради). Узуми сакдашга ва узок, жойларга юборишга чидамли. Янгилигида истеъмол қилинади, майиз солинади. Тоифи баланд ишкомларда ва кўп зангли елпиғичсимон шакл бериб ўстирилса, юқори ҳосилдорлик таъминланади. Тупроқ шароитларига талабчан эмас. Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун рнлаштирилган.

Loading...