ТОЖ

ТОЖ — 1) ҳукмдорнинг мавқеи даражаси, мартабасини билдирган, қимматбаҳо тошлар қадалган бош кийим;

2) монархия давлатларида давлат ҳокимияти белгиси;

3) баъзи паррандаларнинг бошидаги этдор ўсимта;

4) Қуёш атрофидаги, кун тутилиш пайтларида яхши кўринадиган ёриқ гардишҚуёш тожи дейилади;

5) гупчакка ёки бошқа асосга ўрнатиладиган гардишсимон қисм.