ТОЖИЕВ

ТОЖИЕВ Жўра (1911 Тошкент 1995.12.6) — Ўзбекистон халқ артисти (1967). Ижодий фаолиятини 1928 й. да Еш томошабинлар театрида бошлаган. 1930 й. дан Ҳамза театрида ишлаган. Асосий роллари: Алижон (К. Яшин, А. Умарий, «Ҳамза»), Борис Григорьевич (А. Островский, «Момақалдироқ»), Ҳакимжон (Уйғун, «Навбаҳор»), Добчинский (Н. Гоголь, «Ревизор»), Шобарот (А. Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), Граф Кент (Ф. Шиллер, «Қароқчилар»), Валер (Мольер, «Зўраки табиб»), Раҳмон (К. Яшин, «Ёндирамиз»), Розенкранц, Родриго (У. Шекспир, «Хамлет», «Отелло»), Аброр, Тошпўлат (Уйғун, «Парвона», «Парвоз»), Жамол (А. Қахдор, «Аяжонларим»), Жўра (С. Аҳмад, «Куёв») ва б. Қаҳрамонларининг ташқи қиёфасига, юриштуришига, мимикасига кўпроқ эътибор бериш, дилкаш ва оддий кишилар қиёфасини бўрттириб кўрсатишга интилиш Тожиев ижодига хосдир. Айниқса, «Отелло» трагедиясидаги Родриго образи унинг ижодида алоҳида ўрин тутади.

Loading...