ТОЖИКИСТОН УНИВЕРСИТЕТИ

ТОЖИКИСТОН УНИВЕРСИТЕТИ — Тожикистондаги етакчи ва йирик олий ўқув юрти. 1948 й. Душанба ш. да ташкил этилган. Физика, мат., кимё, биол., тарих, филол., ҳуқуқ ва б. ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 1 млн. га яқин асар бор. Илмий асарлар нашр этади. 10 мингдан ортиқ талаба таълим олади.