ТОК БАРГ ЎРОВЧИСИ (Polychroses bortana) — барг ўровчилар оиласига мансуб капалак, токнинг хавфли зараркунандаси. Қанотларини ёзганда 10—13 мм, олдинги қанотлари чипор, яшилкулранг, сарғиш, кўкимтиркулранг доғлари бор. Ғарбий Европа, Украина, Жан. Кавказ, Закавказье ва Ўрта Осиёда тарқалган. 1 йилда 3, Ўрта Осиёда 4 марта наел беради. Ғумбаги занг пўстлоғи остида, поя ёрикларида қишлайди. Капалаги баҳорда шўраларга, езда ғужумларга тухум қўяди. Қурти, асосан, шўра, ғўра, ғужумни зарарлайди. Зарарланган меваларда кулранг чириш ривожланади.
Кураш чоралари: касалликка чидамли навлар экилади, ток туплари ишком ва сурига кўтарилади, токларга инсектицидлар билан ишлов берилади, эски пўстлоклар олиб ташланади.