ТОЛ

ТОЛ (Salix) — толдошларга мансуб дарахтлар ва бута, чала буталар туркуми. 300 тури маълум. Асосан, мўътадил минтақада, Европа ва Шим. Америкада тарқалган. Ўрта Осиёда 22 тури бор. Дарахтларининг ходаси йўғон, пўсти дағал, барглари навбат билан жойлашган. Баъзилари барги ёзилгунча, бошқалари барги ёзилгандан кейин ёки барги ёзилиши билан бир вактда гуллайди. Икки ёшли новдалари кучала чиқаради. Гуллари икки уйли, бир жинсли, март — апр. ойларида гуллайди. Меваси кўсакча. 25—30 кунда етилади. Уруғи майда, очиқ ва нам ерда тез, яъни 5—10 соатда униб чиқади. 15—20 кундан кейин униш қобилиятини йўқотади. Қаламчасидан, поя (хода)сидан, пархишдан яхши кўпаяди.

Ўзбекистонда оқ Тол, қора Тол, игнабарг Тол, мажнунтол, сувтол, турон Т. и каби турлари тарқалган. Оқ толнинг (S.alba) бал. 10—15 м. ёғоч танаси пўстлоғи тўқ кулранг, сур. Танасининг диаметри 1,5 гача, Қора толнинг (S.excelsa Gmel.) дарахт новдалари ранги қўнғирқизғиш. Тез ўсади. Иссиққа чидамли, шўрхок ерларда ҳам яхши ўсади. Қаламчаси ва пояси экиб ўстирилади. Ободонлаштириш ва хўжалик эҳтиёжлари учун кўп экилади. И г н а баргли тол (S.acutifolia) — даре бўйларида, кичиккичик сув ҳавзалари, ариклар, хонадонлар атрофида усади. Курюқчиликка, шўрхокка чидамли. Новдалари нозик ва ингичка. Бал. 2—4 м; мажнунтол (S.babulonica) — бал. 8—10 м га етади. Манзарали дарахт сифатида ўстирилади; сувтол ёки Вильгелмс толи (S.wilhelmsiana Bieb.) — бута, новдаси ингичка, узун, чўл, адир, тоғ зоналаридаги тўқайзорларда учрайди. Ольга толи (S.olgae Rgl.) — йирик бута, новдалари ранги коракизил ёки сариқ; Недзвецкий толи (S.niedzwiecku Goerz.) — паст бўйли дарахт, пишган новдалари қизғиш ёки қўнғир. Дарё соҳилларида ўсади. Турон толи (S.turanica Nas.) — тоғ ва тог олди тўқайларида тўптўп бўлиб ўсади. Катта бута, бал. 5—6 м. Барглари уз. 12 см, новдаси оч сариқ. Новдаларидан ҳар хил саватлар тўқилади.

Кўкаламзорлаштириш, ободонлик, иҳота ўрмонзорлари ташкил этиш, ёғоч ва хода олиш учун экилади. Қадимдан Тол ёғочидан қурилиш материаллари, тоқи, ишком, сўри, ҳар хил буюмлар, бешик, болалар ўйинчоқлари, кетмон ва белкурак дасталари ясашда фойдаланилади.

Ад.: Анциферов Г. И., Ива, М., 1984. Абдушукур Хоназаров.

Loading...