ТЎЛДИРУВЧИ

ТЎЛДИРУВЧИ (тилшуносликда) — гапнинг от ёки отлашган сўз бн ифодаланадиган, ҳаракатнинг объекти бўлган предметни кўрсатиб, асосан кесимга боғланадиган бўлаги. У ўзи боғланган сўз (кесим)га нисбатан грамматик тобе муносабатда бўлади. Бошқарувчи сўзга боғланиш характерига кўра, Тўлдирувчи 2 хил бўлади; воситасиз Тўлдирувчи ва воситали Т. Воситасиз Тўлдирувчи тушум келишигидаги сўз бн ифодаланади ва ҳаракат бевосита йўналтирилган объектни кўрсатади, ўтимли феъл кесимга боғланиб, кимни? нимани? қаерни? сўрокларига жавоб беради. Қиёсланг: Вали акасини кўрди. Тушум келишиги белгисиз ҳам қўлланиши мумкин; Карим китоб сотиб олди. Воситали Тўлдирувчи жўналиш, чиқиш ва ўринпайт келишикларидаги сўзлар ёки кўмакчи олган сўз бн ифодаланиб, ҳаракатҳолат бевосита йўналтирилмаган объектни англатади. Мае: Акамга шахмат ўйини ёқади; Биздан дўстларга салом денг; Карим ручка бн езди.

Loading...