ТОЛИПОВ

ТОЛИПОВ Обид (1918.7.11 Тошкент —1994.15.12) — Ўзбекистон халқ артисти (1978). 2жаҳон уруши қатнашчиси. Лоҳутий номидаги ўзбек давлат театр техникумини тугатган (1937). 1937 й. дан Ёш томошабинлар театри актёри. «Етим ва етима» (Ғ. Зафарий) спектаклидаги Етим роли Толиповнинг саҳнадаги илк образидир. «Оқариб кўринар ёлғиз елкан»даги Петя, «Насриддиннинг кечмишларида» ўғри, «Том тоғанинг кулбаси»да Жон, «Оппоғим»да Дик, «Уч мушкетёр»да Людовик, «Ўқитувчи»да Рамазон қори, «Алломанинг ёшлиги»да Конгирбек, «Олтин тулпор»да Қирол, «ким айбдор»да Абдусамат каби роллари билан шуҳрат қозонди. Толипов драматург сифатида И. Аҳмедов билан хамкорликда «Сирли сандиқ», «Қимирлаган қир ошар», «Зумрад ва Қиммат», «Тўғри ва Эгри» каби эртакпьесалар ёзиб ёш томошабинларга такдим этган.

Loading...