ТОЛИШМУҒОН МАДАНИЯТИ

ТОЛИШМУҒОН МАДАНИЯТИжез ва илк темир даврига оид археологик маданият (мил. ав. 14—7-а. лар). Озарбайжоннинг Толиш тоглари ва Муғон даштида тарқалган. Кабристонларни қазишда маълум бўлган. Толишмуғон Маданиятининг тоғли зоналарида бир неча эркак ва аёллар жасади бирга дахмаларга дафн этилган. Жуфт ва якка кабрлар ҳам учрайди. Жасадлар ғужанак ёки чўзиқ ҳолда кўмилган. Толишмуғон Маданиятининг паст текислик зоналарида тупроқ қабрлар очилган. Улардан жез ва темир қуроллар, ҳар хил сопол идишлар, тилла ва жез безаклар ҳамда жездан ясалган ҳайвон шакллари топилган. Толишмуғон Маданиятини яратган кабилаларнинг асосий машғулоти деҳқончилик, тоғларда эса чорвачилик ва металлсозлик бўлган. Дафн жиҳозлари ва маросимлари патриархал уруғ жамоаларида мулкий табақаланиш бошланганини акс эттиради. Ғарбий Осиё мамлакатлари билан алоқаси бўлганлиги кузатилади.

Next Article

ТОЛМЕН