ТОМАС Эдуард Донналл

ТОМАС Эдуард Донналл (1920) — америкалик гематолог, онколог. Илмий ишлари қон яратилиши бузилганда кўмикни кўчириб ўтказиш муаммоларига оид; кўчириб ўтказилган аъзо ёки тўқималар кўчиб кетишининг олдини олиш учун иммунитетни сусайтириш усули (иммунодепрессия программаси) ни таклиф этган. Биринчи бўлиб одамда кўмикни кўчириб ўтказишга муваффақ бўлган (1956). Нобель мукофоти лауреати (1990, Ж. Э. Марри билан ҳамкорликда).

Loading...