ТОМСОН ЭФФЕКТИ — термоэлектр ҳодисалараан бири; токли ўтказгич бўйлаб т-ра грандиенти мавжуд бўлганда, иссиқликнинг занжирда Жоуль—Ленц қонунига асосан ажралаётган иссиқликдан ташқари, яна маълум микдорда иссикликнинг ажралиш ёки ютилиш ҳодисаси (ток йўналишига қараб). Ток кучининг квадратига пропорционал бўлган Жоуль — Ленц иссиклиги ва Томсон иссиқлигининг ҳосил бўлиши бир-биридан тубдан фарқ қилади. т-ра градиента мавжуд бўлган ўтказгичдаги электронлар совуқ ўтказгичга ўтгавда кинетик энергияларини атомларга беради ва панжара атомлари харакатга келиб, иссиқлик (Томсон иссиклиги) ажралади. Ток йўналиши ўзгарганда совуқ ўтказгичдаги электронлар траси юқори бўлган ўтказгич атомларининг энергияси ҳисобида энергияларини оширади, яъни иссиклик ютилади. 1856 й. да У. Томсон (Кельвин) назарий жиҳатдан кашф этган.