ТОМСОН

ТОМСОН (Thomson) лорд Кельвин Уильям (1824.26.6, Белфаст — 1907.17.12, Ларгс, Глазго яқинида; Вестминстр аббатлигида дафн этилган) — инглиз физиги, термодинамика ва газлар кинетжаси назарияси асосчиларидан бири. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1851 й. дан) ва президенти (1890—95). Кембриж унтини тугатган (1845). Илмий хизматлари учун унга 1892 й. да лорд Кельвин (Kelvin) унвони берилган. Илмий ишлари физика, мат. ва техниканинг турли соҳаларига оид. У тасвир олишнинг электр усулини ишлаб чиққан (1845). Физикага мутлақ т-ра ва унинг номи — Кельвин шкаласи номи билан аталувчи термодинамик температура шкаласи тушунчаларини киритган (1848), Р. Клаузиусцгм мустақил равишда термодинамиканинг иккинчи қонунини таърифлаган (1851) ва энергиянинг сочилиши иборасини фанга киритган. Коинотнинг «иссиклик ҳалокати» гипотезасини айтган. Термоэлектр ҳодисаларнинт термодинамик назариясини яратган, Ж. П. Жоуль билан бирга Жоуль — Томсон эффектини (1853—54), Томсон эффектинк кашф этган (1856). 1870 й. да тўйинган буғ эластиклигининг суюклик сирти шаклига боғлиқлигини аниклаган. Томсоннинг илмий ишлари, шунингдек, гидродинамика, астрофизика, геофизиканинг турли масалаларига оид. Идеал суюқдикда циркуляциянинг сакланиш қонунини яратиб, уюрмали ҳаракат назариясига асос солган.

Томсон кўпгина кашфиётлар қилган: квадрант ва мутлақ электрометрлар ҳамда денгиз асбобларини яратган; магнит компаси, кўзгу гальванометри ва б. асбобларни мукаммаллаштирган. Трансатлантик кабель оркали телеграф алокани узатишни амалга ошириш қатнашчиси.

Loading...