ТОН

ТОН (tonos — кескинлик, кучланиш) — 1) акустикат мураккаб товуш спектрининг энг кичик бўлаги, бўлак тон (обертон, ундертон). Мусиқий товушдан фарқли ўлароқ оддий тебранишлар натижасида ҳосил бўлади;

2) мусиқий интерваллар каттакичиклигини белгиловчи ўлчов (мас., катта секунда — бутун Тон, кичик секунда — ярим Тон);

3) муайян баландпастликка эга бўлган товуш, мусиқа товуши, лад погонаси (мас., 1 поғона асосий ёки бош Т., тоника), аккорд товуши, куйнинг энг кичик элемента (яна қ. Нағма).

Loading...