ТЎП

ТЎП (спортда) — спорт ўйинлармнинг кўп турларида қўлланадиган, одатда, шар шаклидаги буюм. Футбол, волейбол, баскетбол ва регби ўйинларида қўлланиладиган Тўплар ҳаво бн тўлдирилади; коптокли хоккей, чим устида хоккей ўйинларидаги Тўплар эса турли материаллардан тиғиз қилиб ишланади ва устки қисми синтетик материал ёки чарм бн қопланган бўлади. Айрим ўйинларда қўлланадиган Тўп ларнинг ранги қатъий қилиб белгиланган (мас., волейбол учун Тўп оқ, баскетбол учун тўқ сариқ рангда бўлиши лозим). Футбол, волейбол, қўл тўпи, сув полоси Т. лари қобиғи 18 ёки 32 паллача қилиб тайёрланади.

Next Article

ТЎП