ТЎПГУЛ

ТЎПГУЛ (infl orescentia) — ўсимликдаги бир йиллик новданинг гул чиқарадиган қисми. Тўпгул оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Оддий Тўпгул ботрик (рацемоз, ёнгулли) ва цимоз (тепагулли) Тўпгулга бўлинади. Ботрик Тўпгул моноподиал шохланиши ва гулларининг марказга қараб (пастдан юқорига) очилиши бн; цимоз Тўпгул эса учки гулининг мавжудлиги, симподиал шохланиши ва гулларининг марказдан қочиб (юқоридан асосига қараб) очилиши бн тавсифланади. Оддий Тўпгулда гуллар асосий гулпоя (биринчи тартибли гулпоя) да ёки иккинчи тартибли гулпояни ташкил қилувчи гулбандларда, мураккаб Тўпгулда эса гуллар учинчи ва ундан ҳам юқори тартибли гулпояларда жойлашади. Оддий ботрик Тўпгул лар: оддий шингил Т. ; асосий гулпояга гуллар узун гулбандлари бн жойлашган (карам, редиска, ачамбити); оддий бошоқ Т. ; узун гулпояга майда бандсиз гуллар бн ўрнашган (зубтурум); каллаксимон Тўпгул калта; йўгон гулпояга гулбандсиз гуллар бн зич жойлашган (тўнғизтароқ, беда, себарга); оддий соябон Тўпгул ; асосий гулпоядан узун гулбандли гуллар соябон симлари каби ҳар томонга тарқалган бўлади (наврўзгул, пиёз, олча ва б.); оддий саватча Т. да майда гуллар гулпоянинг йўғонлашган учига жойлашади (мойчечак, кунгабоқар, бўтакўз). Оддий цимоз Тўпгулга оддий моно, ди ва плейохазийлар мансуб бўлиб, Тўпгулнинг учки гулидан пастроқда битта (айиқтовонда), иккита (юлдузчада) ёки бир нечта (сутламада) ён гуллар ривожланиб, улар кечроқ навбат бн очилади.

Мураккаб Тўпгул эса бир хил ёки бир неча хил оддий Тўпгул лардан ҳосил бўлади. Mac, иккиучта гулдан ҳосил бўлган буғдой бошоқчаларининг бир нечтаси асосий гулпояга бирикиб, буғдойнинг мураккаб бошоғини, кўпчилик соябонгуллиларнинг бир неча оддий соябонлари мураккаб соябонни ташкил этади.

Тўпгулнинг тузилиши систематикада муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бирбирига яқин ўсимликларнинг эволюция йўналишлари ҳақида фикр юритишга имкон беради.

Loading...