ТОҚ

ТОҚ (араб.) — меъморликда:

1) бинонинг ярим шар шаклида ишланган эшик, дарвоза тепаси ва пештоғидаги равоқ;

2) бино ва иншоотларнинг ярим шарсимон килиб ишланган томи, гумбаз остидаги раста. Ўрта аср Ўрта Осиё шаҳарларидаги тўрт равоқли (тоқравокди) гумбазли иншоот. Асосий савдо зали, қатор савдо расталари ҳамда ҳунармандлар устахонасидан иборат бўлиб, шаҳар маркази, чорраҳа ва чорсуларида бунёд этилган. Қатор усти ёпиқ бозорлар чорсу, каппон, тим ва б. номларда аталган (яна қ. Тоқи заргарон, Тоқи саррофон, Тоқи телпакфурушон).

Loading...