ТОҚИ ТЕЛПАКФУРУШОН

ТОҚИ ТЕЛПАКФУРУШОН (форс телпакфурушлар тоқи) — Бухородаги меъморий ёдгорлик (16а). Бош кийимлар тайёрлаш ва сотишга мўлжалланган гумбазли бино. Вақф ҳужжатларига кўра, турли томонлардан келиб туташган 5 кўчанинг кесишган жойида қурилган (1570—71). Бино чохарсўки Аханин, Тоқи китобфурушон, Тоқи Хўжа Муҳаммад Паррон каби номлар билан аталган. Бош гумбази 6 қиррали девор устига ўрнатилган, атрофи — кўча, кўчалардан кириш қисмлари эса кичик гумбазчалар билан ёпилган. Гумбаз диаметри 38 м, зал шифти 10 м, савдо кўчасининг сакланиб қолган майдони 28 м, кўча кенглиги 14 м. Ўтмишда гумбаз остида бош кийим ва китоб сотувчи муқовасоз усталарнинг дўконлари бўлган.

Loading...