ТЎҚИМА

ТЎҚИМА — келиб чиқиши, тузилиши ва функциясига кўра ўхшаш ҳужайралар системаси. Одам в а ҳайвонлар Т. си эпителий, бириктирувчи, мускул ва нерв Т. ларига бўлинади. Эпителий Т. си одам ва ҳайвонлар танасини қоплаб туради, ички органларда парда ҳосил қилади, ғимоя функциясини; унинг ҳосилалари, мас., жигар ва меъда ости безининг серектор эпителийси секретор функциясини бажаради. Хусусий бириктирувчи Тўқима ва унинг хреилалари (қ. Крн, Лимфа, Тоғай, Суяк) ҳимоя, таянч ва трофик функцияни бажаради. Мезенхимадан ривожланади. Мускул тўқимаси қисқариш хусусиятига эга. Шу туфайли организм фазода ҳаракат қилади ва унинг органларида қисқариш ҳаракати содир бўлади; силлиқ мускул Тўқимаси мезенхимадан, кўндалангтарғил мускул Тўқимаси мезодермадан ривожланади. Нерв тўқимаси эктодермадан ҳосил бўлиб, организмнинг ҳаёт фаолиятини бошқаради, ташқи муҳитдан сигналлар қабул қилади ва организмнинг жавоб реакциясини белгилаб беради. Тўқиманинг хрсил бўлиши (гистогенез) эмбрионнинг ривожланиши жараёнида дастлабки ҳужайранинг ихтисослашуви бн боғлиқ. Кўпинча гистогенез вояга етган организмда ҳам содир бўлади. Тўқиманинг регенерациясч, баъзан ўсишини таъминлайди. Ҳар бир организмнинг ўзига хос функцияси, одатда, битта Тўқима ёки бир қанча ихтисослашган ҳужайралар бн боғлиқ. Барча органларда бир неча хил Тўқима бўлади. Улар биргаликда организм функциясини бошқариб туради. Функционал жиҳатдан нерв ва мускул Тўқимаси, айниқса, чамбарчас боғланган. Тубан кўп ҳужайралиларда Тўқима кучли ихтисослашмаган. Бир хил типдаги Тўқиманинг тузилиши организмнинг ҳар хил қисмида ва турли даражада тузилган организмларда бир хилда бўлмайди. Тўқима эволюция давомида ҳужайраларнинг функционал ихтисослашуви натижасида ҳосил бўлган.

Ўсимликларда Тўқима бир хил ҳужайралардан иборат бўлса — оддий (мас., колленхима), ҳар хил ҳужайралардан иборат бўлса — мураккаб Тўқима дейилади. Ўсимликнинг ҳаёти давомида ўсишини таъминловчи Тўқима меристема бн боғлиқ. Илдиз ва поянинг учки қисмидаги Тўқима бирламчи меристема дейилади. Поя ва илдиз диаметрининг ўсиши иккиламчи меристема — камбий ва феллоген бн боғлиқ. Одатда, ўсимликларда 3 хил: қопловчи, ўтказувчи ва асосий Тўқима системаси ажратилади. Қопловчи система бирламчи Тўқима (эпидерма, эпиблема, яъни ризодерма, экзо,дерма)дан ҳамда ҳимоя ва сўриш функциясини бажарадиган ҳаво, баъзан, тупроқ (илдизлар) ва иккиламчи Тўқима (ҳимоя функциясини бажарадиган) перидермадан иборат бўлиши мумкин. Пуст деб аталадиган учламчи қопловчи Тўқима дарахтлар илдизи ва поясида сиртқи перидерманинг нобуд бўлиши туфайли ҳосил бўлади. Ўтказувчи система 2 хил: бирламчи ва иккиламчи флоэма ҳамда бирламчи ва иккиламчи ксилемадан иборат. Асосий система бирламчи паренхима тўқимаси — хлоренхима, аэренхима ҳамда механик Тўқима — колленхима ва склеренхимани уз ичига олади. Бундан ташкари, ажратиш, шамоллатиш функциясига эга бўлган Тўқима ҳам бор.

Одам ва ҳайвонлар Тўқима сини гистология, ўсимликлар Т. сини анатомия ўрганади.

Loading...