ТЎҚУВЧИЛИК

ТЎҚУВЧИЛИК — табиий (пахта, жун, ипак, зиғир, каноп ва ҳ. к.) ва сунъий толалардан газлама ва б. тўқимачилик маҳсулотлари олиш жараёнлари мажмуи; ҳунармандчиликнинг бир тури, касб. Дастлаб (неолит ва ибтидоий жамоа даврида) йигириш ва тўқишга дойр ишлар қўлда бажарилган. Кейин урчуқлар, дастаки тўқув дастгоҳлари пайдо бўлган. Чигит экиб, пахтадан ип газлама олиш Ўрта Осиёда милоднинг бошидаёқ тарқалган. Лекин и. ч. техникаси ниҳоятда секинлик бн ўсгани учун йигириш ва тўқиш қўлда бажарилган. Кейинчалик ёгочдан ясалган дастаки Тўқувчилик дастгоҳи (дўкон) пайдо бўлган. Тўқувчиликни механизациялашга уриниш 16—18-а. ларга тўғри келади. Инглиз ихтирочиси Ж. Кейнинг 1733 й. да ихтиро қилган «ўзиучар» моки Т. да катта аҳамиятга эга бўдди. 18а. охирида Буюк Британияда Э. Картрайт механик тўқув станогини ихтиро килди. 19-а. охири 20-а. бошларида мокиси автоматик тарзда алмаштириладиган Тўқувчилик станоклари пайдо бўлди.

Дастлаб, ип йигириш, газлама тўқиш, пардозлаш ишлари якка тартибда бажарилган, кейинчалик (18-а. 2ярмидан) кичиккичик, кейин йирикроқ корхоналар пайдо бўлган.

Тўқувчилик тўқув станокларида корхоналарда бажарилади. Тўқимагазлама ишлаб чиқарадиган корхона тўқув фкаси дейилади. Тўқув фкасининг ёнида ип йигирув фкаси ва тўқимага гул босадиган фка ҳам бўлса, корхона Тўқувчилик комбината дейилади. Тўқувчиликнинг асосий хом ашёси пахта (ва б. табиий толалар) ҳисобланиб, кимёвий толалардан ҳам кенг фойдаланилади. Газлама тўқишнинг технологик жараёнига кура, Тўқувчилик тайёргарлик, тўқиш ва якунловчи операцияларни ўз ичига олади. Тайёргарликда толаларни аралаштириб, йигириб ҳар хил ип олинади. Ип тайёрлаш тартиби қуйидаги кетма-кетликдан иборат: танда ипини қайта ўраш, тандалаш, оҳорлаш, танда ипини ўтказиш; арқоқ ипини қайта ўраш, намлаш ёки эмульсиялаш, танда ипини қайта ўраш найчаларидаги ипни бобинага ёки фланецли ғалтакларга ўрашдан иборат. Тандалашда бобинадаги танда иплари танда валларига параллеллаб ўралади. Бу операция танда машиналарида бажарилади. Танда ипининг пишиқлигини ошириш учун улар оҳорланади (қ. Оҳорлаш). Танда ипини ремизалар кўзи ва бердо пластинкалари орасидан ўтказиш («проборка») махсус станокларда бажарилади.

Арқоқ ипи йигирув фкаларида тўқув станогининг мокисига тушадиган найчаларда ишлаб чиқарилади, шунинг учун у махсус тайёрлаш операциясидан ўтказилмайди. Арқоқ ипининг эластик ва силлиқ бўлиши ҳамда ҳалқа (тугун) ҳосил қилмаслиги учун уни намлаш ёки эмульсиялаш лозим. Шу тариқа тайёрланган танда ва арқоқ ипларидан тўқув станогида турлича ўрилиш усулларида газлама тўқилади. Тўқиш жараёнида танда ипларига арқоқ ипларига нисбатан тўқув станоги иш органлари кучлироқ таъсир қилади. Шунинг учун танда иплари сифатлироқ хом ашёдан тайёрланади, акс ҳолда тўқиш жараёнида танда ипи узилавериб, иш суръати ва газлама сифатига таъсир қилади. Якунловчи операциялар тайёр газламани ўлчаш (махсус машиналарда), тукларини қирқиш ва тозалаш, сифатини текшириш ва тахлаш машиналарида тахлаш ишларини ўз ичига олади. Якунловчи операцияларнинг барчаси поток линияларда бажарилади. Кейин газлама пардозлаш, гул босиш (зарур бўлса) жараёнларидан ўтказилади.

Prev Article

ТЎҚТАҒУЛ

Next Article

ТЎҚУМБОЕВ