ТОР

ТОР — 1) баъзи мусика чолгу асбоблари (танбур, ғижжак, чанг, скрипка, рояль ва б.)да товуш манбаи сифатида ишлатиладиган таранг тортилган ип, сим ва ҳ. к. Т. қанчалик қисқа, ингичка ва материали пишиқ (зич) бўлса, унинг тебраниш тезлиги (товуш йўғонингичкалиги) шунча юқори бўлади. Ҳозирги мусика чолғуларида металл (пўлат), баъзан ипак, шойи ва синтетик тола (капрон, нейлон)дан қилинган Торлар қўлланилади. Кўпинча паст (йўғон) товушқатор ҳосил қилиш учун қўлланиладиган Тор ларнинг устидан бир ёки икки қават сим ўралади; 2) торлимезробли мусиқа чолғу асбоби. Қад. Торда 4—6 сим тортилган. Ҳоз. Тор 19-а. ўртасидан Эрон, Кавказ халкдари (озарбайжон, арман ва б.) орасида кенг тарқалган. Тор кенг техника имкониятлари, ёрқин ва жозибали тембр, кучли динамикаси билан ажралиб туради. Унда 11 та сим тортилган бўлиб, энг пастки (ўртада жойлашган) симдан ташқарилари жуфтланган тарзда бўлади ва кварта интервали оралигида созланади. Торнинг замонавий тури 20-а. 30-й. ларидан бошлаб Ўзбекистон (Бола бахши Абдуллаев, кейинчалик Комилжон Отаниёзов ва б.), сўнг Тожикистон мусиқа маданиятига хам сингиб кетди. Тор чанош (косахонаси) 8 рақами шаклида бўлиб, асосан, тут ёгочидан (баъзида ёнғоқ) ўйиб ишланади. Чаноқнинг устки очиқ кисми тери билан қопланади. Дастаси узун (800—900 мм). Даста бўйлаб 22 асосий ва 2—3 (чаноқ билан даста уланган жойида) хае пардалар ёпиштирилади. Озарбайжон Т. ида ним пардалар ҳам бўлади. Эрон, озарбайжон, арман (дастгоҳ, муюм, куй, ашула ва б.) мумтоз мусика намуналари ижросида якка таркибида етакчи чолғу сифатида кенг қўлланилади. Тор ижрочиларидан Содиқ Асад ўғли, М. Мансуров, Б. Мансуров, А. Бокихонов, К. Примов ва б. машҳур.