ТОР (лот. todus — қавариқлик, тугун) — ёпиқ доиранинг шу дойра текислигида ётувчи ва доирани кесмайдиган ўқ атрофида айланишидан иборат жисм. Мат. да бу жисм сирти ҳам Тор дейилади ва Т2 кўринишида ёзилади. Топологик нуқгаи назардан Тор иккита айлананинг тўғри кўпайтмасидан иборат ва икки ўлчовли евклид текислигининг кисми деб қаралса, Тор Т2 тўрт ўлчовли евклид фазосида тенгламалар ёрдамида берилади. Мат. да икки ўлчовли Тордан ташқари п улчовли Тор тушунчаси ҳам киритилган. Бу тор куринишида белгиланади. У айлананинг тўғри кўпайтмасига гомеоморф куп хилликдир. Ҳар бир айлананинг модули бирга тенг комплекс сонлар тўплами сифатида каралса, Т. Ли группасига айланади.